Ҳарбий суд ва қатор вилоят судларига янги раислар тайинланди

Шунингдек, айрим судьялар ишдан олинди. 

Жамият
14 август 2023 йил
Ҳарбий суд ва қатор вилоят судларига янги раислар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан ҳарбий суд, айрим вилоят судларига раислар тайинланди. Жумладан:

Садриддин Бавабекович Эшанкулов  -  судьялик ваколати муддати даврига Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси лавозимига;

Абдухалим Абдураимович Ахмедов – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят маъмурий судининг раиси лавозимига;

 Турабек Абдуровубович Қодирқулов -  судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилоят маъмурий судининг  раиси лавозимига;

Ғолибжон Сайитжонович  Давлатов – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят  маъмурий судининг раиси лавозимига;

Алишер Абдурашидович Абдурахманов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар  бўйича судлов ҳайъати раиси  лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Президентининг фармойиши билан ёзма аризаларига асосан, Бухоро вилоят  маъмурий судининг раиси  С. Турсунов ва Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси А.  Мадаминов  эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+