platina.uz
Жамият

Сирдарёда қўлга олинган судья “Агробанк” мансабдори билан тил бириктиргани маълум бўлди

Банк мансабдори тадбиркордан 5500 доллар олиб, суд томонидан тадбиркор фойдасига ижобий ҳал қилув қарори эълон қилинганидан сўнг, судьяга 3600 АҚШ долларини берган. 

Сирдарёда қўлга олинган судья “Агробанк” мансабдори билан тил бириктиргани маълум бўлди

Сирдарёда судья ва банк мансабдорининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Прокуратура органлари ва Судьялар олий кенгаши билан биргаликда тезкор тадбир ўтказган.

Унда Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси ва “Агробанк” АТБ Гулистон филиали мансабдор ходимининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Хусусан, судлов ҳайъати судьяси ўз иш юритувида бўлган – маҳаллий тадбиркор томонидан Гулистон шаҳрида қурилган кўп қаватли бино бўйича кассация тартибида кўрилаётган даъво иши қонунан унинг фойдасига ҳал бўлишини билгани ҳолда, ўзининг яқин алоқаси ҳисобланган “Агробанк” мансабдори билан тил бириктириб, ундан 7500 АҚШ доллари талаб қилишган.

Ўтказилган тезкор тадбирда банк мансабдори талаб қилинган пул маблағидан 5500 АҚШ долларини олиб, суд томонидан тадбиркор фойдасига ижобий ҳал қилув қарори эълон қилинганидан сўнг, судьяга 3600 АҚШ долларини берган вақтида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Олий суд Сирдарё вилоят судининг судьяси қўлга олингани ҳақида хабар берганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid