Наманганда 8 баллик зилзила содир бўлган кун
Platina.uz 12 август санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

12 август санаси билан боғлиқ хабарлар.
Халқаро ёшлар куни – 1999 йилда БМТ Бош Ассамблеяси № А / РЕС 54/120 резолюциясида Ёшлар ишлари бўйича вазирларнинг Бутунжаҳон конференциясининг (Лиссабон, 1998 йил) 12 августни Халқаро ёшлар куни деб эълон қилиш тавсиясини қўллаб-қувватлади. Илк бор Ёшлар куни 2000 йил нишонланган. Конференцияда ҳозирги кун ёшларининг муаммоси, уларни қизиқтираётган соҳаларга йўналтириш, маълумот-ташвиқот ишларини кучайтириш таъкидлаб ўтилган.
Воқеалар.
1755 йил – Зингер тикув машинаси ихтиро қилинган.
1877 йил – Марс сунъий йўлдоши – Деимосни кашф этди.
1918 йил – Қўшма Штатларда темир йўл станцияларида спиртли ичимликларни сотишни тақиқлаш жорий этилди.
1927 йил – Наманганда зилзила рўй берди. Зилзила магнитудаси Рихтер шкаласи бўйича М-6, зилзила кучи 12 баллик MSK-64 шкаласи бўйича 8 балл бўлган. Наманган зилзиласи гипоцентри 14 км чуқурликда, эпицентри эса Фарғона шимолидаги флексура-ёрилмасида жойлашган. Зилзила вақтида кўпгина уйлар шикастланган.
1949 йил – Лондонда соатнинг қўлида жойлашган старлинглар туфайли Биг Бен вақтни тўрт ярим дақиқа кечикиш билан уришни бошлади.
1950 йил - АҚШ Мудофаа вазирлиги биринчи марта ядровий ҳужумдан қандай ҳимояланиш ҳақида қўлланма чиқарди.
1974 йил – Туркия Кипрга ултиматум қўйиб, турк автоном вилоятларини яратишни талаб қилди.
1978 йил – Япония ва Хитой тинчлик ва дўстлик шартномасини имзоладилар.
1992 йил – Ўзбекистон Республикаси Жанубий Африка Республикаси билан дипломатия муносабатларини ўрнатди.
2016 йил – “Euronews” Ўзбекистон ҳақида 18 та лавҳа намойиш этган.
2020 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2022 йил – Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси спортнинг турли йўналишларида 14 та — 5 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.
Таваллудлар.
1924 йил – тарихчи, шарқшунос, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Бўрибой Аҳмедов таваллуд топди (вафоти 2002 йил). Унинг илмий фаолияти ўзбек халқининг этник тарихи ва шаклланиши, манбашунослик, Ўрта Осиё халқларининг X–XIX асрлардаги ижтимоий-сиёсий тарихи, Темур ва темурийлар даври тарихи ҳамда маданияти каби муҳим йўналишларга қаратилган. У 1997 йилда “Амир Темур”, 1999 йилда “Буюк хизматлари учун” орденлари билан тақдирланган.
Покистонлик сиёсатчи, генерал, Покистон президенти (1978-1988) Муҳаммад Зиё-ул-Ҳақ;
1935 йил – таниқли адиб ва шоир Йўлдош Сулаймон;
1954 йил —француз сиёсат ва давлат арбоби, Франция президенти (2012—2017) Француа Олланд таваллуд топган.




