platina.uz

Тўра Боболов пул ажратишни бошлаб юборди

Боболов 1 август куни Оққўрғон тумани ҳокими этиб тайинланганди. 

Жамият
11 август 2023 йил
Тўра Боболов пул ажратишни бошлаб юборди

Оққўрғон тумани ҳокими Тўра Боболов "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси"га 341,0 млн. сўм маблағ ажратиш бўйича фармойиш чиқарди.

Ушбу маблағ туман бюджетининг 2023 йил 2-чорак орттириб қолинган қисмидан ажратилиши белгиланган.

"Фуқаролар ташаббуси жамғармаси" бюджет жараёнларида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш ва аҳоли муаммоларини ҳал этишга қаратилган жамғарма саналади.

Тўра Боболов 1 август куни Оққўрғон тумани ҳокими этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Тўра Боболов илк бор 2019 йилда Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасига келганди. У Сурхондарёга 2022 йил декабригача раҳбарлик қилди. 2023 йил март ойида Боболовнинг депутатлик ваколати ҳам тугатилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+