Ўрта Осиёда машъум қатағон авж олган кун
Platina.uz 10 август санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

10 август санаси билан боғлиқ хабарлар.
Халқаро биодизел куни.
1678 йил – Франция Қироллиги ва Бирлашган вилоятлар Республикаси Нижмеген шаҳрида олти йилдан ортиқ давом этган Голландия урушини тугатган биринчи тинчлик шартномаларини имзоладилар.
1809 йил – Эквадор Испаниядан мустақиллигини эълон қилди. Дарҳақиқат, мустақилликка фақат 1822 йилда эришилган.
1876 йил – дунёдаги биринчи шаҳарлараро телефон қўнғироғи Онтариода (Канада) амалга оширилди (шаҳарлар орасидаги масофа 13 км эди).
1897 йил - немис кимёгари Феликс Хоффман тиббиётда фойдаланиш учун яроқли кимёвий жиҳатдан соф ацетилсалицил кислотасини синтез қилди.
1913 йил – Бухарест тинчлик шартномасининг имзоланди: Руминия, Сербия, Черногория, Греция ва Болгария ўртасидаги Иккинчи Болқон уруши тугади.
1937 йил – Ўрта Осиёда оммавий қатағон авж олди. Тарихчи Музробжон Абдуллаевнинг қайд этишича, 1937 йил 10 августдан 1938 йил 1 январгача бўлган вақтда Ўзбекистон бўйича “қулоқлар”дан 5924 киши, “жиноятчилар”дан 1679 киши, бошқа “советларга қарши унсурлар”дан 3097 киши, жами 10700 киши қамоққа олинган. Улардан 3613 киши 1-тоифа бўйича отувга, 7087 киши 2-тоифа бўйича 8–10 йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
1986 йил – биринчи марта социалистик давлат - Венгрияда Формула-1 бўйича жаҳон чемпионатининг Гран-приси бўлиб ўтди.
2000 йил – тошкентлик коллекционер Бахтиёр Исматуллаев хазинасидаги ўтган асрнинг саксонинчи йилларига мансуб мусиқа машинаси Германиянинг Йен шаҳрида ўтказилган қадимий чолғу асбоблари кўргазмасида биринчи ўринни олди, унинг эгаси эса қадимий немис мусиқа асбоблари ҳаваскорлари жамиятининг аъзоси этиб сайланди.
2004 йил – Hubble телескопи Сомон йўлига ўхшаш NGC3949 галактикасини топди ва унинг видео сенсорларидан бирини йўқотди.
2017 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида”, “Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорлари қабул қилинди.
2021 йил – аргентиналик футболчи Лионел Месси "Барселона"даги 21 йиллик фаолиятидан сўнг "Пари Сен-Жермен"га кўчиб ўтди.
2022 йил – Ўзбекистон Олий судига янги раис сайланди. Козимжон Комилов саломатлиги туфайли ўз хоҳиши билан Олий суди раиси лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси этиб сайланди.
Ҳиндистонда омикрон коронавирус штаммининг янги варианти аниқланди.
Саудия Арабистони дипломати Муҳаммад ал-Қаҳтаний Қоҳирадаги Араб-Африка конференциясида нутқ сўзлаётган пайтида вафот этди.
Таваллудлар
1845 йил – Буюк қозоқ шоири Абайнинг таваллуд топган.
1950 йил – ёзувчи, публицист, сценарист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам таваллуд топди. Унинг асарлари ўзига хос юмористик баён услуби, кинояли тили, кутилмаган бадиий ечимларга эгалиги билан ажралиб туради. Ёзувчининг инсонга хос энг чигал жиҳатларни очиқ кўрсатмай, имо-ишора орқали акс эттириши унинг асарлари таъсирчанлигини оширади.
1962 йил – ўзбекистонлик тарихчи олим, тарих фанлари доктори, профессор Абдуғаффор Қирғизбоев;
1963 йил – ўзбек давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва тарғиб қилиш бўйича Бутунжаҳон жамияти бошқаруви раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, продюсер ва бир қанча китоблар муаллифи Фирдавс Абдухолиқов;
1979 йил – ўзбек дипломати, Ўзбекистон Республикасининг Франция ва Португалиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сардор Рустамбоев;
1981 йил – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати Аҳмаджон Ғаниев;
1994 йил – ўзбек дзюдочиси, ХХХI ва ХХХII ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси, Осиё чемпиони, аралаш жамоада жаҳон чемпионати совриндори, ИЖФ турнирларида олтин медални қўлга киритган биринчи ўзбекистонлик дзюдочи Гулноза Матниязова;
1995 йил – спринт бўйича ихтисослашган ўзбек спортчиси, Ўзбекистон Республикасининг халқаро тоифадаги спорт устаси Нигина Шарипова таваллуд топган.




