Бухоро, Тошкент ва Андижон вилоятларида солиқ раҳбарлари тайинланди
Шунингдек, Инагамов Aловитдин Хуснитдинович Тошкент вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Ўзбекистон Президентининг фармойиши билан Юлдашев Дилшод Рустамович Бухоро вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Дилшод Юлдашев тайинловга қадар Солиқ қўмитасининг Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш департаменти директори лавозимида ишлаган.
Шунингдек, Инагамов Aловитдин Хуснитдинович Тошкент вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Aловитдин Инагамов тайинловга қадар Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Қурбонов Лочинбек Иномидинович Aндижон вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Лочинбек Қурбонов тайинловга қадар Aндижон шаҳар солиқ инспексияси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2 август куни Тошкент вилоятида бўлган йиғилишда президент Мирзиёев бир қатор солиқчи амалдорларни ишдан бўшатганди.