Беларусни ларзага солган намойишлар бошланган кун
Platina.uz 9 август санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

9 август санаси билан боғлиқ хабарлар.
Бутун жаҳон китобсеварлар куни.
Жаҳон туб аҳолисининг халқаро куни – 1994 йилда БМТ Бош Ассамблеяси қарори билан Жаҳон туб аҳолисининг халқаро ўн йиллиги давомида Жаҳон туб аҳолисининг халқаро куни сифатида нишонланади.
2004 йил 20 декабрдаги 59/174-сонли резолюцияда Бош Ассамблея “Ҳаракат ва қадр-қиммат ўн йиллиги” шиори остида Жаҳон туб халқларининг иккинчи Халқаро ўн йиллигини эълон қилган ҳолда Халқаро тубжой халқлар кунини нишонлашни давом эттиришга қарор қилинган.
1859 йил — америкалик Нейтан Эймс эскалаторга патент олди.
1910 йил — америкалик Алва Жон Фишер электр кир ювиш машинасига патент олди.
1928 йил – Ленинград цирки биносида дунёдаги биринчи цирк ва эстрада музейи очилди.
1945 йил – Хиросима атом бомбасидан уч кун ўтгач, америкаликлар Японияга "Семиз одам" деб номланган иккинчи атом бомбасини ташлаб, Нагасаки шаҳрининг бир қисмини вайрон қилишди. 74 минг киши ҳалок бўлди.
1965 йил — Сингапур Малайзиядан ажралиб чиқиб, мустақилликка эришди.
1973 йил – Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан республикамиздаги маданий мерос объектларига бой 10 шаҳар – Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз, Каттақўрғон, Кармана, Қўқон, Қарши, Ғиждувон тарихий шаҳарлар рўйхатига киритилди. Бу шаҳарларнинг тарихий марказлари, қўриқхоналари ҳудудидаги барча янги қурилиш, қайта қуриш ҳамда бошқа ишлар Маданият вазирлиги ва Фанлар академияси билан келишилган ҳолда режалаштириш, амалга ошириш кераклиги белгиланди.
1978 йил – Якутияда 22 килотон қувватга эга "Кратон-4" ядровий портлаши амалга оширилди.
1992 йил – Барселонада XXV ёзги Олимпия ўйинлари ёпилди.
1996 йил – Россиянинг биринчи президенти Борис Елцин иккинчи муддатга қасамёд қилди.
1999 йил – Борис Елцин Бош вазир Сергей Степашинни ишдан бўшатди ва ҳукуматни тўртинчи марта вазифасини бажарувчи лавозимидан озод қилди. Кейинчалик ҳукуматнинг янги раҳбари, ФСБ директори Владимир Путин этиб тайинланди.
2007 йил – Ўзбекистон Республикаси билан ЮНЕСКО ўртасидаги икки томонлама муносабатларни чуқурлаштиришдаги катта хизматлари, ўзбек халқининг бой маданий, маънавий ва тарихий меросини кенг халқаро жамоатчилик орасида фаол тарғиб қилгани, шунингдек таълим, фан ва маданият соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Майкл Барри Лейн “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.
2017 йил – Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фонди ташкил этилди.
2018 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2019 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бухоро вилояти Қоракўл туманида “Халқаро математика мактаби”ни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2020 йил – Беларусда олтинчи президентлик сайлови бўлиб ўтди. МСК тақдим этган расмий маълумотларга кўра, Александр Лукашенко ғолиб бўлди. Кечқурун ва тунда кўплаб норозилик намойишлари бўлиб ўтди, унда Минск ва республиканинг бошқа вилоятларида ўн минглаб одамлар иштирок этди.
2021 йил – Ўзбекистон Республикасининг “Транспорт тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.
Ўзбекистон Президентининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони;
- Ўзбекистон Президентининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.
2022 йил – Ўзбекистон Президентининг “Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги қарори имзоланди.
- Кенияда умуммиллий сайловлар бўлиб ўтди.
Таваллудлар
1938 йил – украиналик сиёсатчи, Украина президенти Леонид Кучма таваллуд топган.
1949 йил – санъатшунос олим, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Акбар Ҳакимов таваллуд топди. Унинг илмий ишлари Ўрта Осиё бадиий ҳунармандлиги масалаларини ўрганишга бағишланган. У 2000 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.
1957 йил – америкалик актриса Мелани Гриффит;
1963 йил – америкалик қўшиқчи, актриса, продюсер, модел Уитни Хюстон;
1977 йил — ўзбекистонлик профессионал футбол ҳаками, ФИФА Жаҳон Кубогининг ўйинларини 11 марта бошқариб рекорд ўрнатган, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-Президенти Равшан Эрматов;
1987 йил – ўзбек футболчиси, ҳужумчиси ва ярим ҳимоячиси Абдулатиф Абдукадиров;
1988 йил – Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова таваллуд топган.




