Тошкентда қабр қазиш, тобут ва маросим хизматлари учун нархлар белгиланди
Ушбу тарифлар Тошкентдаги барча қабристонлар учун бир хил қўлланилади.
Тошкент шаҳрида қабристонларда қабр қазиш ва маросим хизматлари учун пуллик хизматлар кўрсатиш тарифлари белгиланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимининг қарорида маълумот берилади.
Мазкур қарорнинг қабул қилинишига "қабр қазиш ва маросим хизматлари учун харид қилинадиган хомашё (тобут учун тахта, мих, ёқилғи, мой ва бошқалар) нархлари ошгани ва ишчи ходимларга маош тўлашда қийинчиликлар юзага келаётгани" сабаб қилиб келтирилган.
Ушбу тарифлар Тошкентдаги барча қабристонлар учун бир хил қўлланилади.
Жумладан, мусулмонлар учун гўр қазиш: каттаси 160 минг сўм, кичиги учун 60 минг сўм этиб белгиланди. Бошқа дин вакиллари учун бу нархлар мос равишда 150 минг ва 60 минг сўмни ташкил этади. Мусулмонлар учун бир тобут ясатиш миқдори 1 млн. 560 минг этиб белгиланган.