platina.uz
Жамият

Британия ва Афғонистон ўртасидаги қақшатқич уруш тугаган кун

Platina.uz 8 август санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Британия ва Афғонистон ўртасидаги қақшатқич уруш тугаган кун

8 август санаси билан боғлиқ хабарлар.

Халқаро офталмология куни.

Халқаро мушуклар куни.

Халқаро алпинизм куни.

Воқеалар

1628 йил – Голландия Куба қирғоқлари яқинида 80 тонна кумуш билан испан кемаларини қўлга киритди.

1899 йил – Миннесоталик америкалик ихтирочи Алберт Маршалл музлатгични патентлади.

1919 йил – Учинчи инглиз-афғон уруши тугади.

1921 йил – Туркистон Марказий Ижроия Қўмитаси «Айирбошлаш тўғрисида» қарор қабул қилди. Унга кўра, айирбошлаш, сотиб олиш ва сотиш ҳуқуқи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳамда майда ва ҳунармандчилик саноати буюмларига жорий қилинди.

1966 йил – Хитойда маданий инқилоб бошлангани эълон қилинди.

1990 йил – Ироқ Қувайтни аннекция қилганини эълон қилди.

1991 йил – Парижда Эроннинг собиқ бош вазири Шапур Бахтиёр ўлдирилди.

1979 йил – "Пахтакор" афсонага айланган таркиби билан сўнгги учрашувини ўтказган.

8 август санасида ўтган беллашувда Тошкентда Ворошиловграднинг "Заря" жамоаси 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратилган. Ушбу ғалаба туфайли "Пахтакор" охирги 5 учрашувнинг 4 тасида ғалаба қозониб, 5 ўйинлик мағлубиятсиз серия қайд этаётганди. Бироқ 13 августга белгиланган навбатдаги ўйин учун Минскка етиб бориш жамоага насиб этмаган. 8 август куни мухлислар ўша таркибнинг сўнгги учрашувига гувоҳ бўлишганди.

1999 йил – Ўзбекистоннинг А-310 лайнери Буюк Британия ва Италиядан келган 27 сайёҳни Самарқандга олиб келди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Лондон–Самарқанд янги йўналишини очиб, шу тариқа Европани Буюк Ипак йўли билан боғлади.

2000 йил – Британия, АҚШ ва Италия олимлари одам клонлаш бўйича тажрибалар бошланганини расман эълон қилишди.

2008 йил – Пекинда XXIX ёзги Олимпия ўйинлари очилди.

2017 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2022 йил – 2022−2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 8 август кунидан бошланди ҳамда стадион ва хиёбонларда ўтказилди.

Таваллудлар

1935 йил – Ўзбекистон халқ артисти, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Таънаберди Қурбонов таваллуд топган. Моҳир санъаткор “Отелло” трагедиясида Отелло, “Қиёмат қарз” асарида Сулаймон ота, “Мирзо Улуғбек” драмасида Улуғбек роллари билан кўпчиликка яхши таниш.

1945 йил – шарқшунос, манбашунос олим, жамоат арбоби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Неъматулла Иброҳимов таваллуд топди. У араб манбалари бўйича Ўрта Осиё тарихини ўрганиш, араб халқ романлари жанр ва услубий қурилиши бўйича илмий тадқиқотлар олиб борди. Унинг асарлари Шарқ ва Ғарб тилларидаги нодир манбаларнинг чуқур таҳлилига асосланган. Неъматулла Иброҳимов манбашуносликда янги йўналишлардан бири – Шарқ бадиий тафаккури ва элитар маданиятларнинг узвий ягоналиги ҳақидаги концепция асосларини яратди.

1951 йил – биолог олима, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Шаҳноза Азимова таваллуд топди. Унинг илмий ишлари молекуляр биология, генетика, рекомбинат оқсиллар олишга оид. У нормал ва рак ҳолатида тиреоид гормонлар рецепторларини ўрганган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid