platina.uz
Жамият

Даҳшатли атом қуроли ишлатилган кун

Platina.uz 6 август санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Даҳшатли атом қуроли ишлатилган кун

6 август санаси билан боғлиқ хабарлар.

"Дунё шифокорлари тинчлик учун" халқаро куни.

Бутунжаҳон ядро қуролини тақиқлаш куни.

Воқеалар.

1889 йил – қўлқопсиз боксчиларнинг сўнгги жанги бўлиб ўтди.

1890 йил — АҚШда илк бор электр курсида қатл амалга оширилди.

1916 йил – Черногория Сербияга федерацияга бирлашишни таклиф қилди.

1926 йил – 19 ёшли Гертруде Эдерле Ла-Манш бўйлаб сузиб ўтган биринчи аёл бўлди. У 56 км масофани 14 соат 31 дақиқада босиб ўтиб, эркакларнинг аввалги ютуғини 1 соат 59 дақиқага янгилади.

1932 йил – Биринчи Венеция кинофестивали очилди.

1945 йил — Япониянинг Хиросима шаҳрига “Болакай” атом бомбаси ташланди.

1962 йил – Ямайка Британия мустамлакаси сифатида 300 йилдан кейин мустақил бўлди.

1969 йил – Ми-12 вертолёти 40 тоннадан ортиқ фойдали юкни 2255 метр баландликка кўтариб, жаҳон рекордини ўрнатди.

1973 йил – Кубанинг собиқ диктатори Фулхенсио Батиста сургунда вафот этди.

  • Америка самолётлари "хатолик билан" Лаоснинг бир қатор тинч қишлоқларини бомбардимон қилди, натижада юзлаб аҳоли ҳалок бўлди.

1993 йил – Жанубий Кореянинг Тэчжон шаҳрида “Экспо–93” Халқаро кўргазмаси очилди. Кўргазмада Ўзбекистон экспозицияси ҳам намойиш этилиб, кумуш медаль билан тақдирланди.

1997 йил – Microsoft компанияси Apple Computer Inc компаниясига 150 миллион доллар сармоя киритишини айтди.

1999 йил – Ўзбекистонда “Қорабайирлар” почта маркалари муомалага чиқарилганлиги ҳақидаги хабар эълон қилинди. Тошкентлик рассом Алишер Алиқулов бажарган “Қорабайирлар” – 8 та почта миниатюрасида ўз аксини топган.

2002 йил – хакерлар ҳужуми орқали Япония Мудофаа вазирлигининг компьютер тармоғи бузиб ташланди.

  • АҚШ Апелляция суди тўққизинчи суд қарорига кўра, оммавий ахборот воситалари Калифорниядаги қатл жараёнини тўлиқ ёритиш ҳуқуқига эга бўлди.

2011 йил – Толибон Афғонистонда Boeing CH-47 Chinook вертолётини уриб туширди, 38 киши ҳалок бўлди.

2014 йил – Россия Президенти Владимир Путиннинг фармони билан озиқ-овқатга қарши санкциялар жорий этилди. Европа Иттифоқи мамлакатлари, АҚШ, Канада, Австралия ва Норвегиядан Россияга балиқ, гўшт, сабзавот ва меваларни олиб кириш тақиқланди.

2018 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида “Мақом музейи” фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Таваллудлар.

1978 йил – ўзбекистонлик таниқли журналист, сухандон, дубляж актрисаси ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Дилдора Рустамова;

1998 йил – дунёнинг энг катта нефт холдинги бўлмиш "ANC" холдинг Бош Президенти Асадбек Алижонов тав

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid