platina.uz

Қорақалпоғистонда экилмаган кўчатлар қўшиб ёзилди

Бош прокуратура ҳудудларда кўчат экиш билан боғлиқ бир қатор жиноятларни фош қилди.

Жамият
5 август 2023 йил
Қорақалпоғистонда экилмаган кўчатлар қўшиб ёзилди

Қорақалпоғистонда суғориш тизимлари йўқ ҳудудларга кўчат экилиши ва масъулларнинг эътиборсизлиги оқибатида жами 333,1 минг туп кўчатлар нобуд бўлган, бажарилган ишлар ҳажмига электрон платформа орқали амалда экилмаган жами 136,1 минг туп кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилган.

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ободонлаштириш хизмати жамоат жойларида 127,5 минг туп кўчат эккани қайд этилган бўлса-да, амалда кўчатларнинг аксарияти (90 фоизи) қайта экиш учун мўлжалланган питомниклардаги қаламчалар бўлиб, марказий кўчаларга экилган кўчатларнинг 30 фоизи суғорилмагани ва агротехник тадбирлар амалга оширилмагани натижасида қуриб, ўсувчанлик қобилиятини йўқотган.

Сирдарё вилоятида жами 1355 туп дарахт кўчатлари, Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида экилган 3,5 минг туп кўчатларнинг ярмидан кўпи қаровсизлик оқибатида нобуд бўлган.

Навоий вилояти Учқудуқ туманида 2435 туп амалда экилмаган кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилиб, бюджетдан ажратилган маблағлар ободонлаштириш тизими ходимлари томонидан ўзлаштирилган.

Ҳозирга келиб, ўз вазифаларини бажаришга масъулиятсизлик билан қараб, хизмат вазифаларини бажармаган 29 нафар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва идоралар раҳбарларининг қонунчиликда белгиланган жавобгарлик масаласи ҳал этилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+