platina.uz
Жамият

Шерзод Кудбиев Солиқ қўмитасига қайтди

У 2022 йил декабрда Иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тайинланганди.

Шерзод Кудбиев Солиқ қўмитасига қайтди

Маълумотларга кўра, Давлат солиқ қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан ажратилган. Унга Кудбиев Шерзод Давлятович раис этиб тайинланган.

Бу ҳақда Platina.uzнинг ҳукуматдаги манбаси хабар бермоқда. Кудбиев 2022 йил декабрда Иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тайинланганди.2022 йил декабрда Иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тайинланганди. Бунгача Кудбиев 2020 йил майидан 2022 йил охиригача Давлат солиқ қўмитасини бошқариб келган.

Бош вазир ўринбосари Қўчқоров Жамшид Анварович эса Иқтисодиёт ва молия вазири бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, у Бош вазир ўринбосари лавозимини ҳам сақлаб қолади.

Аввалроқ президент фармони билан туризм соҳаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ўтказилган Туризм қўмитаси сифатида ташкил этилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid