platina.uz
Жамият

Қашқадарёда тарихий хазина топилган кун

Platina.uz 3 август санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Қашқадарёда тарихий хазина топилган кун

3 август санаси билан боғлиқ хабарлар

Тарвуз куни – турли мамлакатларда мазали байрам нишонланади. Ушбу байрам Америка Қўшма Штатларидан келиб чиққан бўлиб, у ерда Миллий тарвуз куни сифатида нишонланади. Америка истеъмол қилинадиган тарвуз миқдори бўйича бошқа мамлакатларга нисбатан биринчи ўринда туради.

Нигерда Мустақиллик куни.

Воқеалар.

1922 йил – Нью-Йорк радиоси дунёдаги биринчи радио овоз эффектидан фойдаланди: иккита ёғоч бўлаги ёпилган эшик тасвирланган.

1956 йил – Сурияда ҳарбий тўнтариш амалга оширилди.

1960 йил – Нигер Франциядан мустақилликка эришди.

1989 йил – Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани бульдозерчилари Абдуолим Мўминов ва Абдурашид Кенжаевлар Терак қишлоғида ер текислашаётганларида икки хум танга топиб олдилар. Бу топилма чин маънодаги хазина бўлиб, 3850 дона кумуш тангадан иборат эди. Бу хазина жаҳонгир Амир Темур ҳукмронлик қилган йилларда Ўрта Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқдаги турли шаҳарда зарб қилинган танга-пуллар эди.

Тарихчи Дилафрўз Қурбонованинг қайд этишича, бу хазинани бульдозерчилар ўз ихтиёрлари билан туман милицияси воситачилигида Яккабоғ туман молия бўлимига топширишган. Молия бўлими раҳбари бу қимматли хазинани ўлка музейига топширмай, унинг асосий қисмини Москвадаги қимматбаҳо буюмларни сақлаш хазинасига жўнатиб юборган.

Тарихчи Ирпон Тўхтиевнинг ёзишича, бу дафинадан олинган икки пудга яқин, яъни 31 кг тангаларнинг бир қисми қўлма-қўл тарқалиб кетган. 1129 дона кумуш танга пуллар аҳолидан йиғиб олиниб, Ўзбекистон тарихи Давлат музейининг нумизматика фондига топширилган. Бу дафина икки номинал (қиммат)даги тангалардан иборат бўлиб, мирилар 575 донани, тангалар эса 554 донани ташкил этган. Мирилар, асосан, Самарқандда 1380 ва 1405-йиллари зарб қилинган бўлиб, улар 562 донани, Хоразмда 1388 ва 1404-йиллари зарб этилган мирилар 11 донани ва Мордин шаҳрида зарб қилингани 2 донани ташкил қилган, ушбу икки мирининг йил саналари ўчиб кетган.

2004 йил – Меркурийни ўрганиш учун автоматик сайёралараро станция (АМС) MESSENGER ишга туширилди.

2011 йил – Ливияда Муаммар Қаддафий ағдарилганидан сўнг, доимий конституция қабул қилингунга қадар амалда бўладиган Муваққат Конституциявий декларация қабул қилинди.

2012 йил – 15 ёшли сузувчи Кети Ледекки Лондон ўйинларида 800 метрга эркин усулда сузиш бўйича карерасидаги биринчи Олимпия олтинини қўлга киритди.

2017 йил – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат ижодкор зиёлилари билан учрашув ўтказди.

2019 йил – Ўзбекистон республикаси президентининг “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармойиши эълон қилинди.

2020 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2021 йил – ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитаси пандемия шароитида Ўзбекистонга Шаҳрисабзнинг тарихий қисмини қайта тиклаши учун яна бир йил муддат бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

  • Токиодаги Олимпия ўйинларининг оғир атлетика спортида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Акбар Жўраев олтин медални қўлга киритди ва иккита йўналиш бўйича Олимпиада рекордини ўрнатди.

2022 йил – Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ченнай (Ҳиндистон) шаҳрида ўтказилаётган 44-шахмат олимпиадасининг олтинчи турида Ҳиндистон жамоаси билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

  • Ўзбекистон Президент айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги [ЎРҚ-786-сонли] қонунни имзолади. Унга кўра, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Таваллудлар

1928 йил – раққоса, балетмейстер ва педагог, Ўзбекистон халқ артисти Қундуз Миркаримова;

1992 йил – ўзбек дзюдочиси-паралимпиячи, 2016 йилги Ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони, Жаҳон чемпионати совриндори, икки карра Осиё чемпионати ғолиби, икки карра Ёзги Параосиё ўйинлари ғолиби, 2020 йилги Ёзги Паралимпия ўйинлари иштирокчиси Шерзод Намозов;

1983 йил – таниқли ўзбек актёри Улуғбек Қодиров таваллуд топган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid