platina.uz
Жамият

Саддам Ҳусайн машъум қарор қабул қилган кун

Platina.uz 2 август санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Саддам Ҳусайн машъум қарор қабул қилган кун

2 август санаси билан боғлиқ хабарлар.

Озарбайжонда миллий кино куни.

Шимолий Македонияда Республика куни.

Воқеалар.

1718 йил – Франция, Англия, Австрия ва Голландия Испанияга қарши биринчи "Тўртлик" иттифоқини туздилар.

1776 йил – Континентал Конгресс томонидан қабул қилинган ва Шимолий Американинг 13 та мустамлакаларининг Буюк Британиядан ажралиб чиқишини эълон қилган Мустақиллик Декларациясини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Шундай қилиб, янги давлат – АҚШ ташкил топди. АҚШ Мустақиллик куни 4 июлда нишонланади ва 2 августни мустақиллик расман таъминланган кун деб ҳисоблаш мумкин.

1812 йил – Одессада вабо эпидемияси бошланди, ундан шаҳарнинг ҳар 9-аҳолиси вафот этди.

1909 йил – ака-ука Райтлар томонидан қурилган биринчи ҳарбий самолёт АҚШ армияси томонидан қабул қилинган.

1940 йил — Молдавия Совет Социалистик Республикаси ташкил топди.

1941 йил – Ўзбекистон ҳукумати “Ҳарбий дала жарроҳлиги учун врачлар ва ўрта маълумотга эга бўлган тиббиёт ходимлари, шунингдек, захирадаги тиббиёт ҳамшираларни қайта тайёрлаш тўғрисида махсус қарор” қабул қилди ва бу қарорни амалга оширишни Республика соғлиқни сақлаш комиссарлигига топширди.

1972 йил – Миср ва Ливияни ягона давлатга бирлаштириш тўғрисида битим имзоланди.

1990 йил – Ироқ Қувайтга бостириб кирган.

1997 йил – Жиззахдан Жомбойгача узунлиги юз километр бўлган темир йўлнинг электрлаштирилган қисми фойдаланишга топширилди ва биринчи поезд Жомбойга етиб келди.

2017 йил – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Унга мувофиқ, 2017 йилдан бошлаб август ойининг биринчи якшанба куни “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни” деб эълон қилинди.

2018 йил – тонгги соат 05:10 да Истанбул-Тошкент мунтазам қатнови бўйича учиб келаётган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг “Boeing 767” самолёти пойтахт аэропортига қўниш жараёнида тормоз бериш тизимидаги носозлик туфайли шасси ғилдираклари қизиб, шиналарга қисман шикаст етган.

2019 йил – «Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида»ги («Жаслиқ» қўрғонида жойлашган) Ўзбекистон Президенти қарори имзоланган.

Таваллудлар.

1943 йил – кимёгар олима, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Сайёра Рашидова таваллуд топган. У – Шароф Рашидовнинг қизи. Унинг асосий илмий ишлари юқори молекуляр бирикмалар кимёси – полимерлар занжирида кечадиган кимёвий реакцияларга оид. У 1999 йилда “Дўстлик”, 2003 йилда “Эл-юрт ҳурмати” орденлари билан мукофотланган.

1977 йил – таниқли ўзбек блогери, колумнисти ва жамоатчилик фаоли, Адлия вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Гендер тенглик қўмитаси қошидаги Экспертлар кенгаши аъзоси, “Шуҳрат“ медали соҳибаси Шаҳноза Соатова;

1983 йил – Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси ҳамда “Сўғдиёна“ футболчиси Жасур Ҳасанов таваллуд топган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid