Сердар Бердимуҳаммедов Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Язгул Маммедов июл ойи бошида президент фармони билан “бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан” ишдан олинганди.

Сиёсат
1 август 2023 йил
Сердар Бердимуҳаммедов Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Мередов Шадурди Овезнепесовични Туркманистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинлади.

Шу муносабат билан Мередов Туркманистоннинг Қирғизистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Туркманистон телевидениеси "Ватан" ахборот дастури хабар қилинди.

Ўзбекистондаги элчи лавозимида ишлаб келган Язгул Маммедов июл ойи бошида президент фармони билан “бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан” ишдан олинганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+