Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов вафот этди
Нуриддин Ҳамроқулов 1946 йилнинг 18 июн куни Aндижон вилоятида туғилган.
Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Нуриддин Ҳамроқулов 1946 йилнинг 18 июн куни Aндижон вилоятида туғилган. 1973 йилда Тошкент театр ва расомлик санъати институти (ҳозирги Санъат ва маданият институти)ни тамомлаган. 1967 йилдан Aндижон театрида, кейичалик вилоят филармонияси каби ижодий жамоаларда фаолият юритган. 1987 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган.
Хонанданинг репертуаридан “Самарқанд ушшоғи”, “Тошкент ироғи” каби кўплаб мумтоз қўшиқлардан тортиб, “Оламни асранг”, “Раъно”, “Сой кўрдим”, “Ширинлигинг”, “Кулди баҳорим”, “Турналар”, “Aжаб сирлар” каби қўшиқларни ижро этган.
2020 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.