platina.uz
Жамият

Германия Россияга уруш эълон қилган кун

Platina.uz 1 август санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Германия Россияга уруш эълон қилган кун

1 август санаси билан боғлиқ хабарлар.

Бугун Ўзбекистонда 2023-2024-ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовлари бошланди. Республика бўйича ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва бинолар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 11 кундан 13 кунгача давом этади.

1291 йил — Швейцария ташкил топди.

1774 йил — Жосеп Приестлей кислородни кашф этди. британиялик Жозеф Пристли симоб оксидини қиздириш орқали қилган тажрибаларидан сўнг моҳиятан кислородни кашф қилган эди. Бу сана кашфиёт учун илмий жиҳатдан расмий тасдиқланган ҳисобланади. Чунки бугун ушбу номи янглиш, лекин ўзи ҳаёт учун жуда муҳим бўлган элемент илмий жиҳатдан расмий кашф этилган.

1780 йил – Швеция ўзининг доимий бетарафлигини эълон қилди.

1914 йил – Биринчи жаҳон уруши: Германия империяси Россия империясига уруш эълон қилди.

1936 йил – Берлинда ёзги Олимпия ўйинлари очилди.

1939 йил – 270 километр узунликдаги Катта Фарғона каналини қуриш ишлари бошланди. У 45 кунда умумхалқ ҳашари йўли билан қуриб битказилган. Бу канал Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудларидан ўтган бўлиб, Ўзбекистоннинг 32 та пахтакор туманларини, 5 шаҳрини, Тожикистоннинг 4 та туманини сув билан таъминлай бошлаган. Бу қурилишга Ўзбекистондан 160 минг аҳоли жалб қилинган.

1943 йил – Япония Бирмага мустақиллик берди.

1957 йил – Исроил фунти муомалага киритилди.

1964 йил – ҳар ярим соатда "Маяк" радиостанциясининг қўнғироқ белгилари янграй бошлади.

2005 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида 2008 йилнинг 1 январидан жиноий жазо тури сифатида ўлим жазоси бекор қилиниши ва унинг ўрнига умрбод ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси жорий этилиши белгиланди.

2010 йил – Қора денгизда сув ости дарёси топилди.

2017 йил – Ўзбекистон Президентининг “Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

  • Самарқанд шаҳридаги Шоирлар боғида атоқли халқ бахшилари Ислом шоир Назар ўғли, Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил Йўлдош ва Муҳаммадқул Жомурод ўғли – Пўлкан шоирнинг реставрация қилинган ҳайкаллари очилиш маросими бўлиб ўтди.

2022 йил – Донбасс учун жанг: Бахмут учун жанглар бошланди. 2022 йил 18 апрелда Россия армиясининг Украина шарқида ҳужумни ривожлантириш ва Донецк ҳамда Луганск ҳудудларини босиб олишга уринишлари билан бошланган Россиянинг Украинага бостириб киришининг "иккинчи босқичи" бошланди. Россия Қуролли Кучлари ва Донецк ва Луганск Халқ Республикалари (сентябр ойида Россияга қўшилган) тузилмалари ва бошқа томондан Украина Қуролли кучлари ўртасида жанглар бошланди, улар минтақаларга даъвогарлик қилмоқда.

Донбасс учун жанг доирасида Украинанинг Донецк вилоятидаги Бахмут шаҳри учун ҳарбий амалиётлар катта тактик ва стратегик аҳамиятга эга бўлмаганига қарамай, Бахмут Украина ва Россия қўшинлари ўртасидаги кенг кўламли тўқнашувнинг марказига айланди. Бу жанг Россия-Украина урушидаги энг узоқ давом этган, ҳар икки томон учун ҳам катта стратегик аҳамиятга эга уруш бўлди.

28 майда The Washington Post ва 29 майда The Wall Street Journal Бахмут рус қўшинлари назорати остида эканлиги ҳақида хабар беришди.

Эҳтимол, Россиянинг Бахмутни қўлга олишга уринишлари Украина қуролли кучларини Краматорск ва Славянскда ўраб олиш режасининг бир қисми бўлган. Бироқ, Украинанинг Харков вилоятидаги қарши ҳужумидан сўнг, Бахмутга ҳужум ўзининг асл маъносини йўқотди.

2023 йил бошига келиб, вилоят маъмурияти раҳбари Павел Кириленконинг сўзларига кўра, шаҳар 60% дан кўпроқ ва май ойига келиб деярли бутунлай вайрон бўлган.

Таваллудлар

1926 йил – ёзувчи ва журналист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Шуҳрат” медали ва “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Мақсуд Қориев;

1927 йил – ҳуқуқшунос олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Шавкат Ўразаев;

1949 йил – 2005 йилдан 2010 йилгача Қирғизистоннинг президенти Қурманбек Бакиев;

1951 йил – Ўзбекистон ислом цвилизацияси маркази директори, Ўзбекистон Президентининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича собиқ давлат маслаҳатчиси Шоазим Миноваров;

1955 йил – ўзбек давлат арбоби, 2002—2003-йилларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Бахтиёр Субанов;

1957 йил – Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳайдаров;

1986 йил – ўзбекистонлик бастакор, мультиинструменталист, аранжировкачи ва овоз режиссори Ренат Собиров таваллуд топган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid