Рус компанияси Ўзбекистон корхонасидан $2,1 миллион талаб қилмоқда

Курган йўл машинасозлиги заводининг даъво аризаси арбитраж судига   2021 йил 26 февралдаги келишувга асосан берилган.

Иқтисод
28 июль 2023 йил
Рус компанияси Ўзбекистон корхонасидан $2,1 миллион талаб қилмоқда

Россиянинг Курган вилояти арбитраж суди сайтида йўл ва коммунал техника ишлаб чиқарувчи “Қургандормаш” компаниясининг Ўзбекистондан UzAutoTrailer компаниясига маҳсулот етказиб берганлик учун 196 миллион рубл (2,1 млн доллар) ундириш талаби ҳақида маълумот жойлаштирилган.

Курган йўл машинасозлиги заводининг даъво аризаси арбитраж судига   2021 йил 26 февралдаги келишувга асосан берилган. Қарз миқдори 175 984 840 рублни ташкил этади, шунингдек, товарни тўлаш бўйича мажбуриятлар бажарилгунга қадар ҳисоб-китобларни давом эттириш билан 19 962 413 рубл миқдорида ҳисобланган фоизлар ҳам мавжуд. 

Бундан ташқари, "Кургандормаш" давлат божини тўлаш харажатларини қоплашни талаб қилади.

Aгентлик инсайдерлари бу даъво йўл техникаси етказиб бериш билан боғлиқ деб ҳисобламоқда.

“UzAutoTrailer” МЧЖ 2012 йилда ташкил этилган бўлиб, Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида жойлашган. Корхона автомобил тиркамалари ва осма ускуналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+