platina.uz
Жамият

Бутунжаҳон гепатитга қарши курашиш куни

Platina.uz 28 июль санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Бутунжаҳон гепатитга қарши курашиш куни

28 июл санаси билан боғлиқ хабарлар

Бутунжаҳон гепатитга қарши курашиш куни – Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан 2010 йилнинг май ойида ўтказилган 63-Халқаро Соғлиқни Сақлаш Ассамблеясида қабул қилинган резолюцияга кўра, 28-июль санасини Халқаро гепатитга қарши кураш куни сифатида нишонлашга келишилди. Маълумки, 28 июль — америкалик олим ва шифокор, 1976 йилда гепатит вирусини кашф этган ва Нобел мукофотига муносиб кўрилган Барух Самуел Бламбергнинг таваллуд куни ҳисобланади. Айнан ушбу олим шарафига 28 июль санаси Халқаро гепатитга қарши кураш куни дея эълон қилинган.

Воқеалар

1821 йил – Перу Испаниядан мустақиллигини эълон қилди.

1851 йил – дунёда биринчи марта қуёшнинг тўлиқ тутилиши суратга олинди (дагерреотипда олинган).

1858 йил – бармоқ излари биринчи марта идентификация қилиш учун ишлатилган.

1855 йил – француз фотографи ва карикатурачи Феликс Надар аэрофотосуратдан хариталар яратиш ва разведка мақсадларида фойдаланиш ғояси патентланган. Бунинг учун Феликс Надар шарда кўтарилиб, тарихда биринчи аэрофотосуратни амалга оширди.

1868 йил – АҚШ Конституциясига 14-тузатиш қабул қилинди, у Қўшма Штатларда туғилган ҳар қандай шахсга фуқароликни беради. Тузатишнинг асосий мақсади собиқ қора танли қулларга фуқаролик бериш эди.

1914 йил – Австрия-Венгрия Сербияга уруш эълон қилди. Биринчи жаҳон уруши бошланган.

1919 йил – Халқаро астрономия иттифоқи ташкил топган.

  • Антанта мамлакатлари ва Австрия ўртасидаги Сен-Жермен шартномаси имзоланган, унга кўра Чехословакия, Югославия, Польша ва Венгрия мустақилликка эришдилар.

1926 йил – Белгияда молиявий инқироз кузатилди: франк девалвация бўлди ва қирол Алберт II ҳукуматга 6 ойга фавқулодда ваколатлар берди.

1928 йил – Амстердамда 1928 йилги ёзги Олимпия ўйинлари очилди.

1929 йил — Уруш асирларига доир Женева Конвенцияси 48 давлат томонидан имзоланди.

1959 йил – Англияда почта индекслари жорий этилди ва автоматик саралаш машиналари ўрнатилди.

1964 йил – Мао Цзедун Никита Хрушчевнинг коммунистик ва ишчи партияларининг халқаро конференциясида иштирок этиш таклифини рад этди.

1978 йил – олтин нархи биринчи марта 200 доллардан ошди.

1980 йил – Перу конституциясини қабул қилди.

1984 йил – Лос-Анжелесда социалистик мамлакатлар томонидан бойкот қилинган XXIII ёзги Олимпия ўйинлари очилди.

1992 йил – Афғонистонда аёлларнинг телевидениега чиқиши тақиқланган.

1994 йил – Молдова конституцияси қабул қилинди.

1995 йил – Ҳиндистон ҳукумати Бомбай шаҳри номини Мумбайга ўзгартиришга қарор қилди.

  • Вьетнам Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциациясига (АСЕАН) аъзо бўлган биринчи социалистик давлат бўлди.

1997 йил – Кубада СССР парчаланганидан кейин биринчи Халқаро ёшлар ва талабалар фестивали очилди.

2021 йил – янги таҳрирдаги «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни имзоланди.

  • Миграция ва одам савдоси бўйича Телеграм-бот ишга туширилди.

Таваллудлар

1963 йил — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров;

1968 йил — 2019 йилдан Ўзбекистон Республикаси президентининг иқтисодий-ижтимоий сиёсат бўйича давлат маслаҳатчиси Равшан Ғуломов;

1982 йил — ўзбекистонлик ва испаниялик гроссмейстер даражасидаги шахматчи Иброҳим Ҳамроқулов таваллуд топган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid