Андижонда йўл ва транспорт бўйича бош режа тасдиқланди

Бош режани ишлаб чиқишга бюджетдан жами 3,7 млрд. сўм ажратилиши режалаштириляпти.

Жамият
27 июль 2023 йил
Андижонда йўл ва транспорт бўйича бош режа тасдиқланди

Андижон вилояти ҳокими кенгаш раиси сифатида Андижон шаҳрининг транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича бош режасини тасдиқлади.

Бош режа Андижон машинасозлик институти томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, математик модел асосида тайёрланган. Унда:

  • автотураргоҳлар тизимини жорий этиш;
  • йўл белгилари жойлашувларини такомиллаштириш;
  • чорраҳалар самарадорлигини ошириш;
  • марказий диспетчерлик хизматини йўлга қўйиш каби йўналишлар кўзда тутилган.

Бош режани ишлаб чиқишга бюджетдан жами 3,7 млрд. сўм ажратилиши режалаштириляпти. Хусусан:

  • ҳокимиятдан бирламчи маълумотларни тўплашга 90 млн. сўм;
  • ҳудудий тадқиқотлар ўтказишга 180 млн. сўм;
  • транспорт тизимини моделлаштиришга 210 млн. сўм;
  • мақсадли индикаторлар ва транспорт тармоғини оптималлаштириш стратегиясини ишлаб чиқишга 360 млн. сўм;
  • транспортни оптималлаштириш бўйича истиқболли таклифларни моделлаштиришга 900 млн. сўм;
  • жами ноишлаб чиқариш харажатлари учун 110 млн. сўм;
  • бош режани ишлаб чиқишга 1 млрд. 850 млн. сўм.

Бош режада қуйидаги ҳолатларга алоҳида эътибор қаратилади:

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+