platina.uz

Ўзбекистонда коронавирус яна фаоллашдими?

Ижтимоий тармоқларда аҳоли ўртасида коронавирус яна фаоллашиб қолгани ҳақидаги чиқишлар кўпаймоқда. Мутахассис бу борадаги ҳақиқий вазиятни Platina.uz нашрига очиқлади.

Жамият
26 июль 2023 йил
Ўзбекистонда коронавирус яна фаоллашдими?

Ижтимоий тармоқларда аҳоли ўртасида коронавирус яна фаоллашиб қолгани ҳақидаги чиқишлар кўпаймоқда. Мутахассис бу борадаги ҳақиқий вазиятни Platina.uz нашрига очиқлади.

— 1-сон Зангиота шифохонасига сўнгги кунларда коронавирус бўйича мурожаатлар сони ортгани ҳақидаги гаплар қанчалик ҳақиқат? Умуман бугун Ўзбекистондаги вазият қандай?

Шоакбар Анваров, эпидемиолог:

— Пандемия бошланган кундан бошлаб жорий йилнинг 25 июл ҳолатига дунёда 692,1 млн. нафардан ортиқ беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган ва улардан 6,9 млн. нафари (0,9 фоиз) вафот этган.

Шу билан бирга, касалланиш дунё бўйлаб пасайиш тенденциясига эга, аниқланаётган беморларнинг аксариятида касаллик енгил ва ўрта шаклда ўтмоқда.

Бугунги кунда республикамизда коронавирус инфекцияси бўйича вазият барқарор. Бироқ коронавирус инфекцияси ва ўткир респиратор инфекцияларни микс-инфекция касаллиги сифатида, айнан эмланмаган аҳоли ҳамда сурункали касалликлари мавжуд бўлган фуқаролар ўртасида қайд этилиши кузатилмоқда.

Касалланиш бутун дунёда чекингани билан йўқ бўлиб кетгани йўқ. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори томонидан жорий йилнинг 4 май куни ўтказилган йиғилишда коронавирус COVID-19 пандемиясини жамоат саломатлигига хавф солмайдиган даражадалиги эълон қилинган, шунинг билан бирга касалланишдан ҳимояланиш чоралари давом эттирилиши лозимлигини таъкидлаган.

Республикада коронавирус инфекцияси устидан эпидемиологик назорат ва коронавирусга қарши эмлаш жараёни давом этмоқда.

1-сонли Зангиота шифохонасига эса аввалги ойларга қиёсан тармоқларда тарқалгани каби беморлар сонининг ортгани кузатилмади.

Одинахон Деҳқонова

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+