Навоийда ижро интизомини бузган ўнлаб амалдорлар жазоланди
Шунингдек, e.ijro.gov.uz тизимида Навоий вилояти ҳокимлиги масъул бўлган 11 топшириқ бажарилмаган.
Навоий вилоятида иш юритиш, ижро интизомига риоя қилмагани ва ўзига юклатилган вазифани лозим даражада бажармагани учун амалдорлар интизомий жазога тортилди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Навоий вилояти кенгаши қарорида айтилади.
2023 йилнинг II чораги (апрел-июнь) давомида вилоят ҳокимлигида жами 98 та, шундан, Ўзбекистон Республикаси қонунлари 15 та, Президент фармонлари 23та, қарорлари, фармонлари ва 4 фармойишлари ижро учун қабул қилинган.
Натижада вилоят ҳокимининг ўринбосарлари 15 маротаба, туман ва шаҳар ҳокимлари 21 маротаба, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига 27 маротаба огоҳлантиришлар берилган.
Бундан ташқари туман ва шаҳар ўринбосарларига 34 маротаба ҳайфсан берилган. 46 маротаба иш фаолиятидаги камчиликлар учун огоҳлантирилган.
Шунингдек, e.ijro.gov.uz тизимида Навоий вилояти ҳокимлиги масъул бўлган 11 топшириқ бажарилмаган.