Фитрат қамоққа олинган кун
Platina.uz 22 июль санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Бутунжаҳон мия куни.
1906 йил – Ўрта Осиё темир йўлининг Тошкент станцияси Тошкент–Оренбург темир йўли таркибига киритилди ва мазкур темир йўл расмий равишда Тошкент темир йўли деб юритила бошланди. Тарихчи Анорой Тоғаеванинг қайд этишича, Тошкент темир йўлининг умумий узунлиги 2090 верстдан иборат бўлиб, темир йўл бошқармаси Оренбург шаҳрида жойлашган эди.
1925 йил – Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия Қўмитаси ва Халқ Комиссарлар Советининг қарори билан “Ўзбекистон ССР Архив иши марказий бошқармаси тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу низомга кўра, республикада Ягона давлат архив фонди ташкил қилинди. Бу фондга ҳукумат, савдо, саноат, кооператив, касаба уюшмалари ташкилотлари архивлари, шунингдек, диний ва шахсий архивлар киритилди.
1927 йил — Италияда “Рома” футбол клуби ташкил топди.
1937 йил – Тошкентда Ўзбекистон ССР Ички ишлар халқ комиссарлиги Давлат хавфсизлиги бошқармаси томонидан XX аср ўзбек халқи ҳаётида, унинг маданияти ва адабиётида ёрқин ва ўчмас из қолдирган шахслардан бири Фитрат қамоққа олинди (бошқа бир ҳужжатда унинг 1937 йил 24 апрелда қамоққа олингани қайд этилган). Фитратга 1920–1923 йилларда миллатчи “Иттиҳод ва тараққий” ҳамда “Миллий иттиҳод” ташкилотларига аъзо бўлганлик, “Чиғатой гурунги” пантуркистлар ташкилоти фаолиятига раҳбарлик қилганлик каби айблар қўйилган. Ҳозирда махсус хизматлар архивида сақланаётган “Фитратнинг жиноий иши” 1937 йил 22 июлдан то 1939 йил 30 ноябргача бўлган даврни ўз ичига олади. Фитрат қамоққа олингач, у илк марта 1937 йил 25 октябрда Давлат хавфсизлиги лейтенанти Тригулов ва Давлат хавфсизлиги кичик лейтенанти Шарипов томонидан сўроқ қилинган. Тарихчи олим Қаҳрамон Ражабовнинг қайд этишича, ушбу сўроқ баённомаси 25 варақдан иборат бўлиб, рус тилида ёзилган. Демак, терговнинг ўзи ҳам рус тилида олиб борилган. Сўроқ баённомасининг ҳар бир варағи охирида Фитратнинг имзоси мавжуд. Айрим варақларда қорамтир доғлар (Фитратнинг тергов жараёнида қийноқлардан тўкилган қайноқ қизил қонининг белгиси) мавжудлиги “одил совет суд тергови” қандай тарзда олиб борилганидан тилсиз гувоҳлик бериб турибди.
1944 йил – Халқаро валюта жамғармаси ташкил этилган.
1946 йил – Халқаро соғлиқни сақлаш конференциясида (Нью-Йорк, 19-22 июл) Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Низоми тасдиқланди ва қабул қилинди. 1948 йил 7 апрелда кучга кирган.
1952 йил — Полша Халқ Республикаси конституцияси қабул қилинди.
1959 йил – Ан-10 самолётининг биринчи парвози амалга оширилди.
1989 йил – тожик тили Тожикистоннинг давлат тили деб эълон қилинди.
1992 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
1995 йил – Америкалик астрономлар Алан Хейл ва Томас Бопп ўзларининг шарафига номланган янги кометани кашф қилишди.
1997 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентиниг «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
1999 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ватан ва халқ озодлиги йўлида қурбон бўлган фидойилар хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2002 йил – Қўшма Штатлар мамлакат тарихидаги энг йирик банкротликни эълон қилди. Бу тартиб активлари умумий қиймати 100 миллиард доллардан ортиқ бўлган машҳур Worldcom телекоммуникация компаниясига қарши бошланган эди. Бир ой аввал фирма менежерлари 4 миллиард долларга яқин зарарни яширгани маълум бўлган эди. Шундан сўнг компания акциялари қадрсизланди, бунинг натижасида Worldcom яна 70 миллиард долларга яқин маблағ йўқотди.
2010 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2014 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентиниг “Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2022 йил — Ҳукуматнинг янги қарорига кўра, ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича ўқув соати ҳафтасига 20 соатгача, кунига 4 соатгача бўлади. Ҳайдовчиларнинг малака ошириш сертификатлари фақат электрон шаклда берилади.
Таваллудлар
1939 йил – ганчкор, Ўзбекистон халқ устаси Саидали Мирзаев;
1942 йил — хонанда ва созанда (танбур), Ўзбекистон халқ ҳофизи Ҳасан Ражабий;
1951 йил – рус қўшиқчиси, композитори ва шоири Олег Газманов;
1992 йил – америкалик актриса ва қўшиқчидир. Селена Марие Гомез;
1996-йил — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати раҳбари Ҳикматилла Убайдуллаев;
2000-йил — ўзбек ва австралиялик шахматчи, гроссмейстер Темур Қўйбоқаров таваллуд топган.




