Уй олиб, пулига куйганлар бош вазир билан учрашди
Улар Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Иззат кўчасида қурилиши режалаштирилган уйлардан сотиб олган.
Тошкентда янги уй учун пул тўлаб, алданган фуқаролар бош вазир Абдулла Арипов билан учрашди.
Улар Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Иззат кўчасида қурилиши режалаштирилган уйлардан сотиб олган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 6 июл куни оммавий ахборот воситаларида “AZIYA INVEST FAVORIT” МЧЖ билан Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида режалаштирилган кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олиш бўйича шартнома тузган бир гуруҳ фуқаролар мурожаат тарқалганди.
Ҳозирга қадар фуқароларга етказилган зарар миқдори 300 миллиард сўмдан ошади.
Мазкур муаммоли вазиятни тезкор ҳал қилиш ва уй-жойлар қурилишини тўлиқ, сифатли ва тезкор якунлаб фойдаланишга топшириш мақсадида ҳукумат комиссияси тузилиб, унга Очилбой Раматов раис этиб белгиланганди.