Ўзбекистон Кўрфаз давлатларига визасиз режим жорий этади
Шунингдек, Мирзиёев ўзаро эркин савдо режимини жорий этиш муҳимлигини таъкидлаган.
Президент Шавкат Мирзиёевга кўра, Ўзбекистон Кўрфаз давлатлари (Саудия Арабистони, Кувайт, Қатар, БАА, Уммон, Баҳрайн)га визасиз режим жорий этади.
Бу ҳақда президентнинг “Кўрфаз араб давлатлари – Марказий Осиё” олий даражадаги биринчи саммитидаги нутқида маълум қилинган.
Ўзбекистон раҳбарининг таъкидлашича, Кўрфаз давлатлари етакчи компания ва банклари билан амалга оширилаётган умумий лойиҳалар портфели 20 миллиард доллардан ошади.
Шунингдек, Мирзиёев ўзаро эркин савдо режимини жорий этиш, техник регламентларни уйғунлаштириш ва электрон тижоратни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаган.
Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари Афғонистон масаласини ҳам кўтарди. "Бу юртда тинчлик ўрнатмасдан, нафақат минтақамиз, балки глобал хавфсизликни ҳам таъминлаш мумкин эмас", дейди Шавкат Мирзиёев.