Амир Темур тарихий ғалабага эришган кун
Platina.uz 20 июль санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

20 июл санаси билан боғлиқ хабарлар
Халқаро Ой куни
Халқаро шахмат куни – 1966 йилдан бошлаб ҳар йили бутун дунё миқёсида Халқаро шахмат куни нишонланади. Ушбу байрам Бутунжаҳон шахмат федерацияси (ФИДЕ) қарорига биноан ўтказилади.
Бугун Ўзбекистонда абитуриентларни рўйхатга олишнинг сўнгги куни.
Воқеалар
1402 йил – Соҳибқирон Амир Темур Анқара жангида турк султони Боязидни мағлуб этди.
1810 йил — Лотин Америкасида мустақил Колумбия давлати тузилгани эълон қилинди.
1877 йил – анимация тарихи бошланган.
1924 йил — Парижда Халқари шахмат федерацияси очилди.
1955 йил — Кремл сайёҳлар учун очилди.
1960 йил – тарихда биринчи марта аёл ҳукумат раҳбари этиб сайланди: Сиримаво Бандаранаике Шри-Ланка Бош вазири бўлди.
1969 йил — АҚШнинг "Аполло-11" космик кемаси Ойга қўнди.
1976 йил – Марс юзасида биринчи тадқиқотлар ўтказилди.
1993 йил – Литвада ўз пул бирлиги – литас муомалага киритилди.
2011 йил – Тошкент шаҳридан 235 километр узоқликда, жануби-шарқий йўналишда, Қирғизистон ва Тожикистон Республикалари чегарасида кучли зилзила содир бўлиб, у ерда ер силкиниши Рихтер шкаласи бўйича 7-8 баллни ташкил этди. Ернинг силкиниш кучи Андижон ва Фарғона вилоятларида 5 балл, Наманган вилоятида 4 балл, Тошкент шаҳрида эса 5 балл даражасида қайд этилди. Зилзила оқибатида Фарғона вилоятининг Риштон, Бағдод ва Ўзбекистон туманларида айрим эски уй-жойларга шикаст етган. Бунинг оқибатида 13 нафар фуқаро ҳалок бўлган, юздан ортиқ одам жароҳатланган.
2015 йил – Куба ва АҚШ 50 йилдан кейин дипломатик муносабатларни тўлиқ тиклади.
2019 йил – Самарқанд вилояти Ургут туманига "Чегара билмас дустлик" шиори остида Тожикистон Республикасидан 150 нафар барча тоифадаги меҳмонлар ташриф буюришди.
2022 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳондан ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Таваллудлар
1304 йил – италян шоири, гуманистларнинг кекса авлоди раҳбари, Италия Уйғониш даврининг энг йирик намояндаларидан бири Франческо Петрарка;
1917 йил – Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов;
1933 йил – фольклоршунос олим Малик Муродов;
1950 йил – ҳинд актёри Насириддин Шоҳ;
1959 йил — ёзувчи ва кинодраматург, ношир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ва “Дўстлик“ ордени соҳиби Шойим Бўтаев;
1961 йил – ёзувчи ва шоир Эшқобил Шукур;
1987 йил — таниқли ўзбек журналисти ва телебошловчиси Гулҳида Жўраева таваллуд топган.




