platina.uz

Қашқадарёда юз миллиардлаб маблағлар йўл ва электр энергия муаммоларига ажратилади

Мазкур қарор эълон қилингандан кучга кириши белгиланган.

Иқтисод
17 июль 2023 йил
Қашқадарёда юз миллиардлаб маблағлар йўл ва электр энергия муаммоларига ажратилади

Қашқадарёда республика бюджетидан ажратилган икки юз миллиард сўм электр энергия, ичимлик суви ва оқова сув таъминоти, ички йўлларни таъминлаш ва ижтимоий муаммоларни ҳал этишга сарфланади.

Бу ҳақда вилоят депутатлари кенгаши қарори эълон қилинди.

Жумладан, "Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик" фестивалининг вилоят босқичи, волейбол мусобақаси ва бошқалар учун 1 млрд. 839 млн. сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

Қарши шаҳар ҳокимлиги биноси таъмирлашдаги қарздорлик учун 186,4 млн. сўм ажратилади.

Деҳқонобод тумани, "Пудинали Оққишлоқ" МФЙга ичимлик суви тармоқларини қуриш учун 1 млрд. 435 млн сўм, Шаҳрисабз башҳри тарихий майдонида ободонлаштириш ва кўкаламазорлаштириш учун 1 млрд. 853 млн сўм ажратилиши белгиланган.

Мазкур қарор эълон қилингандан кучга кириши белгиланган.

Аввалроқ, Қашқадарёда ичимлик суви нархлари икки баробарга ошгани хабар қилинганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+