platina.uz

Қашқадарёда ичимлик суви нархи 2 баравар оширилади

Бу бўйича вилоят депутатлари кенгаши қарори эълон қилинган.

Жамият
17 июль 2023 йил
Қашқадарёда ичимлик суви нархи 2 баравар оширилади

Қашқадарё вилоятида 1 м³ ичимлик суви ва оқова сув хизматлари нархлари ўзгарди.

Бу бўйича вилоят депутатлари кенгаши қарори эълон қилинган.

Аҳоли истеъмолчиларига 1 м³ ичимлик суви нархи 2000 сўм, оқова сувдан фойдаланганлик 1 м³ учун 1000 сўм этиб белгиланди.

Янги тарифлар қарор ОАВда расман эълон қилингандан 15 кун ўтгач, кучга кириши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Сурхондарёда ҳам ичимлик ва оқова сувлари нархи оширилгани хабар берилганди. Сурхондарёликлар 28 июлдан бошлаб янги тарифларда ҳақ тўлайдилар.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+