"Ўзсувтаъминот"га вақтинча раҳбар тайинланди
Эслатиб ўтамиз, "Ўзсувтаъминот"нинг аввалги раҳбари С.Саифназаров президент ўтказган йиғилишда ишдан олинганди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 13 июлдаги қарорига асосан Aзимов Дилшод Суръатович "Ўзсувтаъминот" AЖ Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи етиб тайинланди.
Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Дилшод Азимов аввал Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, "Ўзсувтаъминот"нинг аввалги раҳбари Соҳиб Саифназаров президент ўтказган йиғилишда ишдан олинганди.
Бунга амалдорларнинг инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйгани сабаб қилиб келтирилган.




