“Реал” бош мураббийи суд олдида жавоб беради
Нашрнинг ёзишича, аллақачон “Реал” устозига қарши терговни якунланмоқда.
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Aнчелотти 400 минг еврога яқин солиқ тўлашдани бўйин товлашда айбланиб судга тортилади, деб хабар бермоқда El Mundo нашри.
Нашрнинг ёзишича, аллақачон “Реал” устозига қарши терговни якунланмоқда. Aнчелотти "қаймоқранглилар"нинг биринчи бошқарувидаёқ даромадининг бир қисмини яширган.
Aнчелотти "Реал"да 2021 йилдан бери ишлайди. Бу вақт ичида у жамоани Испания чемпионатида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди, мамлакат кубоги ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. У аввалроқ 2013-2015 йилларда клубда ишлаган.
Ўтган мавсумда "Реал Мадрид" Испания чемпионатини иккинчи ўринда якунлади. Мадридликлар ғолиб “Барселона”дан 10 очкога ортда қолишди. “Aтлетико” эса кучли учликка якун ясади.
Чемпионлар лигасида Карло Aнчелотти шогирдлари ярим финалгача етиб бора олишди ва якунда турнир ғолибига айланган “Манчестер Сити”га имкониятни бой беришди.
Эндиликда Анчелотти Бразилия термасида иш бошлаши кутилмоқда.