“Толибон” Швециядан узр сўрашни талаб қилиб чиқди
Бундан ташқари, Афғонистон ислом давлатларини Швеция билан ўзаро муносабатларини қайта кўриб чиқишга чақирди.
Афғонистонда ҳукмрон “Толибон” ҳаракати Швецияга алоқадор ташкилотларнинг Афғонистондаги фаолиятини Стокголмда Қуръон ёқиб юборилгани сабабли тўхтатди.
Бу ҳақда маданият вазирлиги вакили баёнотида айтилади.
“Ислом амирлиги Швецияда Қуръони Карим ва мусулмонлар эътиқодини ҳақорат қилганидан сўнг Швециянинг Афғонистонга боғлиқ ҳар қандай фаолиятини тўхтатиб қўйди”, — дейилади хабарда.
Чоралар Швеция томони “бу жирканч ҳаракат” учун мусулмонлардан кечирим сўрамагунча ўз кучида қолади.
Тегишли афғон ташкилотларига "Толибон" буйруғини бажариш топширилди. Бундан ташқари, Афғонистон ислом давлатларини Швеция билан ўзаро муносабатларини қайта кўриб чиқишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, июн ойи охирида Стокголмда асли ироқлик 37 ёшли Салван Момика Қуръонни ёқиб юборганди.