Гулнора Каримова туғилган кун
Platina.uz 8 июль санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Platina.uz 8 июль санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.
- Бутунжаҳон океанлар куни.
- Бутунжаҳон аллергия куни.
Ўзбекистонда сукунат куни. Сайлов кодексининг тегишли моддаларига кўра сайлов куни ва овоз бериш кунига бир кун қолганда ташвиқотга йўл қўйилмайди.
Воқеалар
- 1497 йил – Васко да Гама бошчилигидаги биринчи денгиз экспедицияси Европа(Лиссабон)дан Ҳиндистонга сузиб кетди.
- 1796 йил – АҚШ давлат департаменти биринчи АҚШ фуқароси паспортини берди.
- 1918 йил – Киевда Украина давлат сенати ташкил этилди.
- 1922 йил – дунёда биринчи марта собиқ Ходинка аэродромида (учувчи Н.П.Илзин) қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашда авиациядан фойдаланиш бўйича тажрибалар ўтказилди.
- 1941 йил – Самарқанд Олимлар уйида шаҳар илмий ходимларининг умумий йиғилиши чақирилди. Йиғилиш “Олимларнинг бутун кучи фронт хизматига” деган шоир остида ўтди.
- 1944 йил – собиқ СССР олий кенгаши президиумининг фармони билан “Қаҳрамон она” фахрий унвони жорий этилди ҳамда “Она шуҳрати” ордени ва “Оналик медали” медали таъсис этилди.
- 1980 йил – Олма-Отада Ту-154 ҳалокатга учради. 166 киши ҳалок бўлди – бу Қозоғистон тарихидаги энг йирик авиаҳалокат.
- 1994 йил – Ким Ир Сеннинг вафоти муносабати билан КХДР президенти лавозими тугатилди ва амалдаги етакчи Ким Чен Ир учун КХДР буюк йўлбошчиси лавозими ўрнатилди.
- Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди.
- 2020 йил – Ўзбекистон Республикасининг “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Ушбу қонуннинг мақсади ов қилиш ва овчилик хўжалиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. У 7 боб, 43 моддадан иборат. Унинг иловаларида ёввойи ҳайвонларни тутиш учун тўловлар миқдорлари ва Ўзбекистонда ов қилиш муддатлари ҳам қайд этилган.
- 2022 йил – Японияда собиқ бош вазир Синдзо Абе сайловолди ташвиқоти чоғида ўлдирилди.
Таваллудлар
- 1912 йил — механика соҳасидаги олима, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, техника фанлари доктори, профессор Мақсуда Ҳожинова;
- 1952 йил — Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоир;
- 1972 йил — Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова;
- 1985 йил — Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси ва Бунёдкор жамоаси ярим ҳимоячиси Азизбек Ҳайдаров;
- 1994 йил — оғир вазн тоифасида профессионал боксчи, халқаро тоифадаги спорт устаси Баҳодир Жалолов.




