Тоғли Қорабоғ ташкил топган кун
Platina.uz 7 июль санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Platina.uz 7 июль санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.
Бутунжаҳон суахили тили куни – ЮНЕСКО Бош конференциясининг 41-сессиясида бу ҳақдаги резолюцияни қабул қилди. Унда кисвахили тилининг маданий хилма-хилликни тарғиб қилиш, хабардорликни ошириш ва цивилизациялар ўртасидаги мулоқотни осонлаштиришдаги роли эътироф этилади, шунингдек, кўп тиллиликни асосий қадрият сифатида тарғиб қилиш зарурлиги қайд этилган.
Воқеалар
- 1906 йил – Буюк Британияда биринчи расмий ҳаво шарлари мусобақаси бўлиб ўтди.
- 1923 йил – Тоғли Қорабоғ автоном вилояти тузилди.
- 1937 йил – Тошкентда “Ҳунармандчилик музейи” очилди. Тарихчи С.Давлатованинг қайд этишича, бу музейда асосан каштачилик маҳсулотларининг кўргазмалари ташкил этилган. Кейинчалик бу музей “Ўзбекистон амалий санъати доимий кўргазмаси” номини олган.
- 1985 йил – Борис Беккер Уимблдон теннис турнирида ғолиб чиқди ва энг ёш чемпион бўлди (ўша пайтда у 17 ёш эди).
- 1987 йил – ҳалокатли портлашда айбланган Чернобиль АЭСнинг учта раҳбарига қарши суд жараёни бўлган.
- 1995 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Навоий давлат кончилик институтини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
- 2002 йил – Фаластин маъмурияти Фаластин давлати учун шарт сифатида АҚШ президенти Жорж Буш томонидан илгари сурилган баъзи демократик ислоҳотларни назарда тутувчи вақтинчалик конституцияни жорий қилди.
- 2004 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон савдо-саноат палатасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
- 2005 йил – Лондон метроси ва шаҳар автобусларида бир қатор терактлар содир этилган.
- 2008 йил – Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) қўшилди.
Таваллудлар
- 1422 йил – темурийзода Бойсунқур Мирзонинг ўғли Абулқосим Бобур;
- 1934 йил – Нарзий тахаллуси билан ижод қилган Ўзбекистон халқ шоири Нормурод Нарзуллаев;
- 1943 йил – италиялик қўшиқчи ва бастакор Тото Кутуньо.




