platina.uz

Қозоқ-ўзбек чегарасида хавфли касаллик тарқалмоқда

Таъкидлаш жоизки, Қизилўрда вилояти Ўзбекистоннинг икки ҳудуди — Қорақалпоғистон ва Навоий вилояти билан чегарадош саналади.

Жаҳон
7 июль 2023 йил
Қозоқ-ўзбек чегарасида хавфли касаллик тарқалмоқда

Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида икки киши Қрим-Конго геморрагик иситмаси қурбони бўлди, дея хабар бермоқда “Казинформ” агентлиги.

Вилоятнинг Янгиқўрғон туманидан 77 ёшли эркак ва Шиели туманида яшовчи 51 ёшли фуқаро касаллик белгилари билан касалхонага етказилган, аҳволи оғир. Беморлар реанимацияда вафот этган.

Умуман, йил бошидан буён вилоят тиббиёт муассасаларига касалликни келтириб чиқарувчи кана чақиши бўйича 600 дан ортиқ фуқаро мурожаат қилган.

Улардан 23 нафари Конго-Қрим геморрагик иситмаси шубҳаси билан касалхонага ётқизилган. 8 та ҳолатда ташхис тасдиқланди. Хавфли ҳашаротларнинг табиий яшаш жойларида эпидемияга қарши чоралар кўрилмоқда.

“Ҳар бир ҳолат қайд этилганда 12 соат ичида шахсий ҳудудлар, чорва моллари ва ҳайвонлар дезинфекция қилинади. Барча алоқада бўлган шахслар 14 кун давомида шифокор назорати остида. Умуман олганда, уч ой - май, июн ва июл -касалликнинг хавфли турлари фаоллашади. Шу боис вилоят аҳолисини еҳтиёт бўлишга ва тишлаб қолганда дарҳол шифокорга мурожаат қилишга чақирамиз”, — деди Қизилўрда вилояти санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Aлия Aбдиқаимова.

Таъкидлаш жоизки, Қизилўрда вилояти Ўзбекистоннинг икки ҳудуди — Қорақалпоғистон ва Навоий вилояти билан чегарадош саналади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+