Долларнинг туғилган куни
Platina.uz 6 июль санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Platina.uz 6 июль санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.
Халқаро кардиологлар куни
Воқеалар
- 1785 йил – доллар АҚШ миллий валютасига айланди.
- 1885 йил – дунёда биринчи марта қутуришга қарши вакцина одамларда қўлланди. Француз олими Луи Пастер уни қутурган ит тишлаган 9 ёшли Жозеф Майстерда муваффақиятли синовдан ўтказди.
- 1905 йил – Америка ва Европада ҳуқуқ-тартибот идоралари биринчи марта жиноятда гумон қилинган шахснинг бармоқ изларини алмаштирдилар. Лондон ва Цент-Луис полициячилари бир-бирига Жон Уокернинг бармоқ изларини беришди.
- 1912 йил – Россияда биринчи марта бахтсиз ҳодисалар ва касалликлардан суғурталаш жорий этилди.
- 1962 йил – Тошкент яқинида ИЛ-14 ҳалокатга учради. Оқибатда 11 киши ҳалок бўлди.
- 2021 йил – “Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонун имзоланган.
Таваллудлар
- 1926 йил – тарихчи олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Ғуломқодир Рашидов;
- 1951йил – шоир, таржимон Шукур Қурбонов;
- 1940 йил – Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев;
- 1946 йил – АҚШнинг 43-президенти Жорж Буш;
- Америкалик актёр, режиссёр, сценарийнавис ва продюсер Силвестр Сталлоне;
- 2003йил – ўзбек футболчиси, “Пахтакор” клуби ва Ўзбекистон U20 футбол терма жамоаси ҳужумчиси Пўлатхўжа Холдорхонов.




