platina.uz

Сайёрада рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат кузатилди

Метеорологларнинг маълумотларига кўра, 3 июл куни Ердаги ўртача ҳарорат 17 даражадан ошди.

Жаҳон
5 июль 2023 йил
Сайёрада рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат кузатилди

AҚШнинг Экологияни прогноз қилиш миллий маркази 3 июл, душанба куни бутун кузатувлар тарихида Ерда рекорд даражадаги иссиқ ўртача ҳароратни қайд этди.

Бу ҳақда The Guardian нашри ёзмоқда.

Метеорологларнинг маълумотларига кўра, 3 июл куни Ердаги ўртача ҳарорат 17 даражадан ошди, бу кузатувлар бошланган 1979 йилдан бери кузатилмаган. Ғайритабиий юқори ҳароратнинг сабаби Эл-Ниньо - Тинч океанининг экваториал қисмидаги сув юзаси ҳароратининг ўзгариши дейилади хабарда.

Эл-Ниньо - кучли табиий ҳодиса, экваториал ва Жанубий Тинч океанидаги сув ҳароратининг даврий равишда ошишидир. Бу бутун сайёрадаги иқлимга таъсир қилади. 2016 йилнинг августида қайд этилган аввалги рекорд 16,92 даража эди.

Жаҳон метеорологик ташкилоти (ЖМТ) 2023 йил иккинчи ярмида Эль-Ниньо ҳодисаси давом этишининг эҳтимолини 90 фоизга баҳоламоқда. У камида ўртача кучга эга бўлиши кутилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+