Олий таълимга қабул бўйича муҳим янгиликлар эълон қилинди

11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичини кириш имтиҳонларида инобатга олиш 2 йилга кечиктирилди.

Жамият
4 июль 2023 йил
Олий таълимга қабул бўйича муҳим янгиликлар эълон қилинди

Бугун, 4 июл куни олий таълимга қабул юзасидан қатор муҳим янгиликлар эълон қилинди. 

Жумладан:

— 2023/2024-ўқув йилида хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари, республикамизда фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий (филиаллар) олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди;

 — мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичини олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиш 2 йилга кечиктирилди;

— Бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича қабул квотаси эълон қилинди;

— Бакалавриатнинг кечки таълим шакли бўйича қабул квотаси тақсимоти тасдиқланди;

— Бакалавриатнинг сиртқи  ва масофавий таълим шакли бўйича қабул квотаси тақсимоти эълон қилинди;

— олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга қабул қилиш параметрларининг мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимоти тасдиқланди. 

Президентнинг тегишли Фармонига киритилган қўшимчага кўра, Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган ёшлар учун 2023/2024 ўқув йилида давлат гранти асосида қўшимча 3 000 та ўрин ажратилди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан 2023/2024-ўқув йилида хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари, республикамизда фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий (филиаллар) олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+