Халқаро спорт журналистлари куни
Platina.uz 2 июль санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Platina.uz 2 июль санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.
Халқаро уфологлар куни.
Халқаро спорт журналистлари куни. Бу сананинг ўзига яраша кичик бир тарихи бор. 1924 йил 2 июль куни Франция пойтахти Париж шаҳрида Халқаро спорт журналистлари ассоциацияси ташкил этилган эди. Қарийб бир аср аввалги кун тарихи кейинчалик касб байрами санаси сифатида қабул қилинишига замин яратганди.
Воқеалар
- 1800 йил —Буюк Британия ва Ирландиянинг бирлашуви тўғрисидаги акт қабул қилинган;
- 1900 йил — Парижда 2-Олимпия ўйинлари очилган;
- 1924 йил – Халқаро спорт журналистлари ассоциацияси тузилди;
- 1965 йил — Франция Европа иқтисодий ҳамжамиятининг барча йиғилишларига бойкот эълон қилган;
- 1992 йил — “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги қонунга кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган;
- "Таълим тўғрисида"ги қонун қабул қилинган;
- 1995 йил — айнан шу санадан эътиборан ҳар йили халқаро миқёсда спорт журналистлари куни кенг нишонлаб келинади;
- 1997 йил — Осиё молиявий инқирозининг бошланиши;
- 2002 йил – Стив Фоссетт дунёдаги биринчи иссиқ ҳаво шарида дунё бўйлаб саёҳатини якунлади;
- 2022 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида” Фармони имзоланган.
Таваллудлар
- 1946 йил — Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова;
- 1961 йил — машҳур француз актёри, "Такси" фильми бош рол ижрочиси Сами Насери;
- 1991 йил — 2020 йилдан Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Дилнозахон Каттахонова;
- ўзбекистонлик технолог ва жамоат арбоби, 2023 йилдан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори Олимжон Тўйчиев;
- 1996 йил — ўзбекистонлик технолог ва жамоат арбоби. 2022 йилдан Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси Беҳзод Тўхтамуродов.




