platina.uz

Мексикада мисли кўрилмаган иссиқ оқибатида юздан ошиқ киши ҳалок бўлди

 Ўлимнинг энг кенг тарқалган сабаблари иссиқлик уриши ва сувсизланишдир.

Жаҳон
1 июль 2023 йил
Мексикада мисли кўрилмаган иссиқ оқибатида юздан ошиқ киши ҳалок бўлди

Мексикада 100 нафардан ортиқ киши ғайриоддий жазирама қурбони бўлди.

12 июндан 25 июнгача ўта юқори ҳарорат туфайли 104 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда DW Мексика соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб.

Ўлимнинг энг кенг тарқалган сабаблари иссиқлик уриши ва сувсизланишдир.

Иссиқликдан асосан мамлакат шимоли ва тўққиз миллион аҳолиси бўлган пойтахт Мехико зарар кўрди. Энг кўп қурбонлар сони (64 киши) шимоли-шарқдаги Нуево-Леон штатида, ундан кейин эса AҚШнинг Техас штати билан чегарадош қўшни Тамаулипас штатида кузатилди.

Шунингдек, Мексиканинг одам гавжум бўладиган АҚШ билан чегарасида 16 та махсус ёрдам пункти ташкил этилган.

Июн ойининг сўнгги ҳафтасида мамлакат шимоли-ғарбидаги Сонора штатида рекорд даражадаги 49 даража ҳарорат бўйича қайд этилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Одатда ёзги ҳарорат 30 дан 45 даражагача ўзгариб туради. Сўнгги кунларда термометр бироз пасайди, аммо 1 июлдан бошлаб мамлакатда қурғоқчилик хавфини келтириб чиқарадиган янги иссиқлик тўлқини пайдо бўлиши мумкин.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+