Украина давлат сифатида тан олинган кун
Platina.uz 30 июнь санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Platina.uz 30 июнь санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.
Бугун Ёшлар куни. Ўзбекистоннинг миллий байрами бўлиб, Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 30 июнь куни бўлиб ўтган “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида илк бор "Ёшлар куни"ни нишонлаш тўғрисида эълон қилган. Шу куннинг ўзида янги ташкилот – Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Халқаро парламентаризм куни
Астероид куни (Тунгуска метеорити, 1908)
Воқеалар
- 1894-йил — Лондондаги бутун дунёга машҳур Тауэр кўприги очилди.
- Корея Хитойдан мустақиллигини эълон қилди.
- 1934 йил – 30 июндан 1 июлга ўтар кечаси Германияда Ҳитлернинг буйруғи билан СС бўлинмалари ҳужум отрядлари (СА) раҳбариятига кутилмаган ҳужум уюштирдилар. Ҳужумчилар бошлиғи Эрнст Рём ва ҳужум отрядларининг ўнлаб бошқа раҳбарлари судсиз ва терговсиз отиб ташланди.
- 1936 йил – америкалик ёзувчи ва журналист Маргарет Митчеллнинг "Шамолларда қолган ҳисларим” романининг биринчи нашри чоп этилди. Роман АҚШнинг жанубий штатларида 1860-йилларда, фуқаролар уруши даврида ва ундан кейин содир бўлган воқеаларни ўз ичига олган.
- 1941 йил – британиялик олимлар ўз ҳукуматларига атом бомбаси яратиш имконияти ҳақида хабар беришди.
- Украина давлатини эълон қилиш тўғрисидаги акт имзоланган.
- 1964 йил – Ойнинг биринчи яқин пландаги фотосуратлари олинди.
- 1970 йил – Буюк Британия, Дания, Норвегия ва Ирландия Люксембургда Европа иқтисодий ҳамжамиятига қўшилиш бўйича музокараларни бошлади.
- 1972 йил - универсал вақтни мувофиқлаштириш учун биринчи марта сакраш сонияси (23:59:60) жорий этилди.
- 1992 йил – Украина ва Қрим автоном республикаси давлат органлари ўртасида ваколатларни тақсимлаш тўғрисида қонун қабул қилинди.
- 1995 йил – АҚШ киноэкранларига илк марта "Аполлон-13" фильми чиқди.
- 2004 йил – АҚШда "Ўргимчак одам-2" филмининг иккинчи қисми чиқди.
Туғилганлар
- 1941 йил – Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Алихўжаев;
- 1959 йил – ўзбек иқтисодчиси ва дипломати, 2005-2017 йилларда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси бўлган Улфат Қодиров;
- 1966 йил – америкалик профессионал боксчи, оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсон;
- 1982 йил – ўзбек қўшиқчиси ва актрисаси Севинч Мўминова;
- 2003 йил – ўзбек футболчиси, "Бунёдкор" футбол клуби ва Ўзбекистон У-20 миллий терма жамоаси футболчиси Маҳмуджон Маҳамаджонов.




