Уч йил аввал ишчилари норозилик чиқишлари қилган заводга директор тайинланди
Эслатиб ўтамиз, ушбу завод расман 2021 йил 25 декабрда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида очилганганди.
Баҳадиров Aлишер Шукуралиевич — “Uzbekistan GTL” масъулияти чекланган жамияти директори лавозимига тайинланди.
A.Баҳадиров шу кунга қадар “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Газни қайта ишлаш ва газ-кимё департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
У ўз фаолиятини 2000 йилда “Шўртан газ кимё мажмуаси” унитар шўба корхонаси полиэтилен цехи кузатувчиси, смена муҳандислигидан бошлаган, дейилади Энергетика вазирлиги маълумотида.
Эслатиб ўтамиз, ушбу завод расман 2021 йил 25 декабрда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида очилганганди. Мажмуада йилига 3,6 миллиард метр куб табиий газ қайта ишланиб, қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлган 1,5 миллион тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши белгиланган.
Айтиш жоизки, 2020 йил октябр ойида заводда ишчилар норозилиги юз берганди. Норозиликка 3-4 ойлаб маош берилмагани сабаб сифатида келтирилган.
Аммо Энергетика вазири ўринбосари Беҳзод Норматов ОАВга берган интервюсида мазкур маълумотни инкор қилиб чиққанди. Ўринбосарнинг айтишича, овқатланиш жойларига электрон кириш тизими муаммо норозиликка айланиб кетган.
Ўша вақтдаги энергетика вазири Алишер Султонов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири (собиқ) Нозим Ҳусанов, Қашқадарё вилояти ҳокими (собиқ) Зойир Мирзаев “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари воқеа жойига бориб ишчилар билан суҳбат ўтказганди.