Ўзбекистонда электромобилга талаб кескин ортиб бормоқда

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида энг кўп Хитойдан электромобил импорт қилган.

Иқтисод
30 июнь 2023 йил
Ўзбекистонда электромобилга талаб кескин ортиб бормоқда

Ўзбекистонга 2023 йилнинг 5 ойида 10 та хорижий давлатдан электромобил импорт қилган.  

Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2846 тага ёки қарийб 4 баробарга ошган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида энг кўп Хитойдан электромобил импорт қилган.

Энг кўп электромобил импорт қилинган давлатлар:

— Хитой – 3 480 та

— Гонконг – 256 та

— Германия – 42 та

— БАА – 16 та

— Корея – 11 та

— АҚШ – 6 та

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон 2022 йилда хориждан қиймати 69,8 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 2 180 дона электромобил импорт қилган. (https://t.me/statistika_rasmiy/3209) Бутун йил давомида эса Хитойдан 1941 дона электромобил олиб кирилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+