platina.uz
Жамият

Ўзбекистон амалда тинчликсевар давлатга айланяпти

Қизиқ томони, АҚШ ва Россиянинг кўрсаткичларига ҳавас қилиб бўлмайди. 

Ўзбекистон амалда тинчликсевар давлатга айланяпти

Global Peace Index жаҳон тинчликсевар мамлакатлари рейтингини эълон қилди, унда Ўзбекистон 86-ўринни эгаллади.

У рўйхатда Марокашдан кейин ва Гвения-Бисаудан тепада жойлашган.

Таъкидлаш керакки, беш йил аввал, яъни 2018 йилда Ўзбекистон 104-поғонани банд этганди.

Марказий Осиёда Қозоғистон яхши натижа кўрсатган: 76-ўрин. Афғонистон сўнгги, 163-поғонада қайд этилган.

Якуний натижаларга кўра, Исландия дунёнинг энг тинчликсевар давлати деб топилди. Ундан кейин, Дания, Ирландия, Янги Зеландия ва Австрия жойлашган.

Қизиқ томони, АҚШ ва Россиянинг кўрсаткичларига ҳавас қилиб бўлмайди: икки давлат мос равишда 131 ва 157-ўринни эгаллаган. Мақолада қайд этилишича, дунёда тинчлик кўрсаткичи ёмонлашиб бормоқда. Судан, Украина ва Яқин Шарқдаги можаролар бунда асосий рол ўйнаган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid