Биринчи жаҳон уруши тугаган кун
Platina.uz 28 июнь санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Platina.uz 28 июнь санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.
Бугун Қурбон ҳайити куни. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши Ислом дини таълимотлари ва мазкур маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2023 йил 28 июнь кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилган.
1919 йил — Версал тинчлик шартномаси имзоланган ва Биринчи жаҳон уруши тугаган.
Воқеалар
- 1992 йил – Тошкентда Покистон элчихонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
- 1994 йил – жаҳон чемпионатида Россия терма жамоаси ҳужумчиси Олег Саленко Камерунга қарши ўйинда 5 та гол уриб, битта ўйиндаги голлар сони бўйича турнир рекордини ўрнатди.
- Украина Олий Радаси янги Конституция қабул қилди.
- 1997 йил – учинчи раунд тугашига 30 сония қолганда, бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон чемпионлик унвонини ҳимоя қилган Эвандер Холифилднинг қулоғини тишлаб олган. Жанг тўхтатилган, бироқ Тайсоннинг огоҳлантиришидан сўнг, ҳакам Лейн мусобақани давом эттиришга рухсат берди ва Тайсон яна унинг қулоғини тишлади. Жанг тўхтатилди ва Тайсон дисквалификация қилинди.
- 2001 йил – Югославия ва Сербия давлат ва сиёсат арбоби, 1989-1997 йилларда Сербия президенти (дастлаб Югославия таркибидаги Сербия Социалистик Республикаси), 1997-2000 йилларда Югославия Федератив Республикаси (президенти Слободан Милошевич ҳарбий жиноятларда айбланиб, Гаагага олиб келинди. Милошевич Югославиянинг қулаши ва бу жараёнга ҳамроҳ бўлган қонли қуролли тўқнашувларда марказий шахслардан бири эди. Слободан Милошевич Сербия Социалистик партиясининг асосчиларидан бири ва 1990 йилда ташкил топганидан то 2006 йилда вафотигача унинг биринчи раҳбари эди. Слободан Милошевич Собиқ Югославия бўйича халқаро трибуналнинг айбланувчиси эди. У 2006 йил 11 мартда Гаагадаги қамоқхона камерасида вафот этди.
- 2004 йил - Ироқда муваққат коалиция ҳукумати тузилди.
- 2018 йил – Ўзбекистон Президентнинг “Ипак йўли” туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
- 2019 йил – Ўзбекистон Президентининг “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланган.
Таваллудлар
- 1928 йил — ҳуқуқшунос олим,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, юридик фанлари доктори, профессор Ғафур Абдумажидов;
- 1954 йил — давлат ва жамоат арбоби, 2017-2018 йилларда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган Рустамбек Қурбонов.




