platina.uz

Журналистлар учун миллий маъруза тайёрланяпти

Президент, шу билан бирга, "ер юзининг турли бурчакларида юз бераётган, барчамизни ташвиш ва хавотирга солаётган воқеалар"ни тилга олган.

Жамият
27 июнь 2023 йил
Журналистлар учун миллий маъруза тайёрланяпти

Журналистика соҳасида турган вазифаларни аниқ белгилаб олиш ва амалга оширишда ҳозирги вақтда Журналистлар уюшмаси томонидан Миллий маъруза тайёрланмоқда.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан йўллаган табригида маълум қилган.

"Биз мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини, ахборот олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқини таъминлаш масаласини инсон қадрини улуғлаш, демократик жамият ва халқпарвар давлат қуришга қаратилган тараққиёт стратегиямизнинг муҳим ва ажралмас қисми деб биламиз", дея таъкидланади давлат раҳбари табригида.

Президент, шу билан бирга, "ер юзининг турли бурчакларида юз бераётган, барчамизни ташвиш ва хавотирга солаётган воқеалар"ни тилга олган.

"Айрим минтақа ва ҳудудларда оммавий ахборот воситалари муайян сиёсий кучлар қўлида информацион урушни авж олдиришга, жамоатчилик фикрини чалғитишга, оқни – қора, қорани – оқ деб кўрсатишга хизмат қилаётганини афсус билан қайд этиш лозим", дейилади табрик матнида.

Шавкат Мирзиёев ОАВни изчил ривожлантириш бундан буён ҳам эътибор марказида бўлиб қолишини маълум қилган.

Аввалроқ, байрам муносабати билан бир гуруҳ журналистлар тақдирлангани хабар берилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+