platina.uz

Шавкат Мирзиёевга дунё етакчиларидан табриклар келмоқда

Хорижий давлат етакчилари Ўзбекистон президенти ва халқини Рамазон ҳайити билан табриклади. Президент шунингдек, Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон мулоқоти ўтказди. 

Сиёсат
10 апрель, 7:55
Шавкат Мирзиёевга дунё етакчиларидан табриклар келмоқда

Муқаддас Рамазон ойи ва муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат ва дин арбобларидан табрикномалар келмоқда.

Қутловларда хорижий ҳамкорлар Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни бундан буён ҳам ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлашга интилишини билдирмоқда.

Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд;

Саудия Арабистони Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раиси Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд;

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;

Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев;

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров;

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон;

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов;

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов;

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон;

Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;

Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий;

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид ол Наҳаён;

Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний;

Қатар Давлати Амири ўринбосари Шайх Абдуллоҳ бин Ҳамад Ол Соний;

Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;

Марокаш Подшоҳи Муҳаммад VI;

Баҳрайн Подшоҳи Шайх Ҳамад бин Исо Ал Халифа;

Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II;

Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ал Саид;

Сурия Араб Республикаси Президенти Башар Асад;

Ироқ Республикаси Президенти Абдуллатиф Жамол Рашид;

Бруней Доруссалом Давлати Султони Ҳассанал Болкиях;

Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос;

Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа;

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий;

Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон 9 апрель куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда бутун мусулмон уммати учун муқаддас Рамазон ҳайити билан бир-бирини самимий табрикладилар.

Давлат раҳбарлари қардош Ўзбекистон ва Туркия халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик жадал тус олгани, фаол сиёсий мулоқот олиб борилаётгани, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларидаги алоқалар суръати ошиб бораётгани, самарали маданий-гуманитар алмашинувлар давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Икки мамлакат етакчи корхона ва компанияларининг кооперация лойиҳаларини илгари суриш, ҳудудлар даражасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Бўлажак тадбирлар режаси, шу жумладан олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масаласи кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Туркия етакчилари минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+