Бугун журналистларнинг касб байрами
Platina.uz 27 июнь санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.

Platina.uz 27 июнь санаси билан боғлиқ муҳим воқеликларни жамлади.
Бугун Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Бу кун Ўзбекистон Президентининг 1993 йил 24 июндаги ПФ-613-сонли Фармонига асосан байрам сифатида белгиланган.
Жаҳон балиқчилик куни.
Микро, кичик ва ўрта корхоналар куни.
Воқеалар
- 1615 йил – чой биринчи марта Европага олиб келинган;
- 1693 йил – Лондонда дунёда биринчи бўлиб аёллар учун журнал чиқарилди.
- 1906 йил – Туркистонда биринчи жадид матбуот органи “Тараққий” газетаси Тошкент шаҳрида Исмоил Обидов муҳаррирлигида чоп этила бошланган.
- 1929 йил – Туркияда президент Мустафо Камол коммунистик ташвиқотга қарши кураш бошлади.
- 1931 йил – АҚШда биринчи вертолёт ихтироси патентланди.
- 1946 йил – АҚШ, Буюк Британия, Франция ва СССР ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида ўша пайтда Италиянинг бир қисми бўлган Додеканес оролларини Грецияга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шимолий Италия ҳудудининг бир қисми Францияга ўтказилди.
- 1964 йил – Вашингтонда Тарас Шевченко ҳайкали очилди.
- 1967 йил – Лондоннинг Энфилд шаҳрида дунёдаги биринчи нақд пул берадиган банкомат ўрнатилди.
- 1984 йил – футбол бўйича Европа чемпионати финали бўлиб ўтди: Парижда француз жамоаси Испания жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
- 1986 йил – Гаагадаги халқаро суд Қўшма Штатлар Никарагуа контрасларига ёрдам бергани учун халқаро ҳуқуқ ва Никарагуа суверенитетини бузган, деб қарор қилди.
- 1990 йил – Никарагуадаги фуқаролар урушининг тугашини англатувчи Никарагуа контрасларини қуролсизлантириш учун тантанали маросим бўлиб ўтди.
- 1997 йил – Тожикистонда фуқаролар уруши тугади.
- 2018 йил – юртимиз ёшлари ҳаётида янги саҳифа очилган кун сифатида тарихга муҳрланди. Ўзбекистон Президенти фармони билан “Yoshlar – kelаjagimiz” давлат дастури тасдиқланди. Мазкур ҳужжатнинг муҳимлиги шундаки, у жойларда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш, шунингдек, ёшлар бандлигини таъминлашга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни бартараф этишга йўналтирилган эди.
- 2022 йил – Россиянинг Украинага бостириб кириши: Кременчугдаги савдо марказига ракета ҳужуми, 19 киши ҳалок бўлди.
Таваллудлар
- 1950 йил – актриса, юздан ортиқ кино ва мультфильм қаҳрамонларига овоз берган ижодкор Ойбарчин Бакирова;
- 1974 йил – ўзбекистонлик олим, тиббиёт фанлари доктори, профессор ЖасурРизаев;
- 1941 йил – ўзбекистонлик педагог, олим-агроном ва сенатор Орзиқул Соатов;
- 1958 йил – Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова.




