Пойтахт ҳокимлиги қарздорликни ёпиш учун бюджетдан катта пул ажратди
Туманлар орасида энг катта қарздорлик Яшнобод, Учтепа, Шайхонтоҳур, Чилонзор ва Юнусобод туманларида кузатилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги туманлар ва турли ташкилотларнинг 2023 йил 1 апрель ҳолатига иссиқлик ва иссиқ сувдан қарздорлигини ёпиш учун давлат бюджетидан 98 млрд. сўмдан кўпроқ пул ажратган.
1-иловадаги рўйхатда асосан шифохоналар, туғуруқухоналар, музейлар ва мактаблар ўрин олган. 2-иловада эса 12 та туманнинг қарздорлиги учун пул тақсимланиши белгиланган.
Энг катта қарздорликлар шаҳар клиникалари, жумладан, Перинатал марказ, 6-туғуруқхона, Фтизиатрия ва пулмонология марказларига берилган.
Туманлар орасида энг катта қарздорлик Яшнобод, Учтепа, Шайхонтоҳур, Чилонзор ва Юнусобод туманларида кузатилган.




