platina.uz

Ўзбек-қозоқ чегарасида муаммо қолмади

Шартнома билан Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини белгилаш бўйича ишлар тўлиқ якунланди.

Сиёсат
23 июнь 2023 йил
Ўзбек-қозоқ чегарасида муаммо қолмади

Ўзбек-қозоқ чегарасидаги муаммолар ҳал қилинди, демаркация бўйича қонун маъқулланди.

Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги чегарани демаркация қилиш бўйича қонун кўриб чиқилди.

Ҳужжат Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан унинг 2022 йил 21 декабр куни Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида имзоланганди.

Шартномага кўра Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги Давлат чегарасининг демаркация қилинган чизиғи узунлиги 2 356 километрдан ортиқдир.

Шартнома билан Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини белгилаш бўйича ишлар тўлиқ якунланди.

Якунда қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги чегара узунлиги 2 356 километрни ташкил этади.

Шунингдек, Ўзбекистон йил бошида Қирғизистон билан давлат чегарасини делимитация қилиш жараёнини якунлаганди.

Маълумот ўрнида: чегарани делимитация қилиш — қўшни давлатлар ўртасидаги давлат чегарасини музокаралар йўли билан аниқлаш, демаркация эса жойлардаги чегара чизиғини махсус белгилар (тўсиқлар) билан белгилашдир.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+