platina.uz

Ўзбек-қозоқ чегарасининг янги нуқталари белгиланди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон билан давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битимни ратификациялаш ҳақидаги қонунни имзолади.
Жамият
28 март 2023 йил
Ўзбек-қозоқ чегарасининг янги нуқталари белгиланди

Бу битим 2022 йил 22 декабрь куни икки давлат президентлари томонидан имзоланган эди.

Ҳужжатга кўра, ўзбек-қозоқ чегарасининг бошланиш нуқтаси Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлат чегаралари, тугаш нуқтаси эса Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон давлат чегаралари билан белгиланади.

Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенконинг айтишича, дарё оқимининг ўзгариши муносабати билан Ўзбекистон-Қозоғистон чегараси 5 километрга чўзилиб кетган.

«Делимитация пайтида харитада чегара чизиғи чизилган, демаркация вақтида эса бу ерда дарё ўзани ўзгаргани маълум бўлди. Бизни иккита дарё – Сирдарё ва Келес бирлаштириб туради. Канал ўзгармоқда, аллювий ороллар ўзгариб бормоқда. Чегара анъанавий равишда дарёнинг форматига кўра чизилади. Ҳозир 2356 километр чегара ҳисобланади. У ҳозир 5 кмга чўзилиб кетган», – деди у.

Демаркация давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари, шунингдек, чегарадош ҳудудлар аҳолиси манфаатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги давлат чегарасининг узунлиги 2356 минг кмни ташкил қилади. Демаркация бўйича музокаралар 2003 йилда бошланган. Ерга чегара белгиларини ўрнатиш бўйича дала ишлари 2004 йилдан 2021 йилгача давом этган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+